Аслини олганда ПСЖдаги парижлик бойваччалар Мбаппе ва Неймарлар устоз Тухелнинг оёғидан чалиб келишди

Устоз Тухель!

Ўткан куннинг баъзи воқеалари ҳаётда пул асосий ўринда турмаслиги, балки бошқа қадриятлар зафар байроғини юқори чўққига қадашда муҳим аҳамият касб этишини кўрсатди.

Шанбадан якшабага ўтар кечаси миллонлаб футбол мухлислари йил давомида орзиқиб кутган финал барчага ўзгача завқ баҳишлади. Тўғрисини айтганда футбол бахшида этадиган иштиёқни на кино, на театр, на бошқа бир саънат, спорт тури ҳақиқий мухлисида ўйғота олмайди. Ярим финалда ўзи каби араб шайхларининг жамоаси Париж санть жерменни тизза чўктирган англиянинг яна бир арабий жамоаси “Манчестр сити” ўзининг тарихида илк бор чемпионлар лигаси финалигача етиб келди.

ЕЧЛ финали мазасини учинчи бора тотиб кўраётган лондоннинг “Челси” клуби ярим финалда кимсан “Реал”ни мусобақадан чиқариб юборганди. Учрашув финалга мос тарзда ўтди. Кўкларга кўтарилган Пеп Гвардиола шу йилнинг ўзида икки маротаба “Челси”дан тарсаки еган бўлса-да мухлислар Ситининг ғалабасига кўпроқ ишонишганди.

Афсуски ундай бўлмади. Айнан ўша ПСЖ дан қувғин қилинган Томас Тухель араб шайхлари жамоасига эмас балки россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг Челсисига шалпангқулоқ қадрли кубокни олиб берди. Аслини олганда ПСЖдаги парижлик бойваччалар Мбаппе ва Неймарлар устоз Тухелнинг, бундан аввалроқ европа лигаси ғолиби бўлган испаниянинг “Вильяреал” жамоаси бош мураббийи францияли Эмренинг оёғидан чалиб келишди.

Айнан ўша ПСЖда ишлари юришмаган устозлар бошқа ўртамиёна клубларда олий совринни қўлга киритишди. Демак, тантибойваччалар билан улар минг истеъдодли бўлишсин мақсадга эришиб бўлмас экан. Ўз ишининг устаси бўлган мутахассис муаммоли нуқтага олиб келинса, натижа бўлишини футбол кеча исботлаб берди. Ҳар икки жамоанинг ғалабаси ортида устозларнинг малакаси турибди десак, сира хато қилмаган бўламиз.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг