ҲАКАМЛАР ҲАЁТИДАН ҚИЗИҚАРЛИ ВОҚЕАЛАР

Футбол учрашувларида ҳакам бўлиш осон иш деб ҳисоблайдиганлар қаттиқ янглишишади.  Орангизда  нимага энди деб эътироз билдирувчилар топилса, мархамат қилиб қуйидаги мақолани ўқиб чиқиб,  бемалол хулоса қилиши мумкин.

Демак,  ушбу мақола орқали сиз азиз футболсевар мухлисларга ҳакамлар ҳаётида рўй берган энг қизиқарли,  ҳайратланарли,  ажабланарли ва кулгули воқеалар ҳақида сўз юритамиз.

***

Испания қуйи лигасидаги жамоалар – “Рионе” ва “Ла Катино” учрашувида ғаройиб воқеа юз берди.  Учрашув бошланишидаёқ,  меҳмонлар ҳужумчисининг зарбаси ҳакамнинг оёғига теккан ҳолда дарвоза тўрига бориб тушди.

Ноқулай вазиятда қолган ҳакам голни ҳисобга олишга мажбур бўлади.  Вақт

ўтиб борарди.  Ҳисоб эса ўзгаргани йўқ.  асабийлашиб,  ўзларини қўярга

жой топа олмаган мухлислар учрашув тугагач,  бесўнақай ҳакамни қандай

қилиб таъзирини бериб қўйиш режасини тузишаётганди.  Ҳисобни

тенглаштириш учун жон-жаҳдлари билан энг сўнгги ҳужумларни уюштирган

“Риоре” футболчилари зарбаси ногаҳон ҳакамнинг бошига тегди-ю,

йўналишини ўзгартирди ва гол.  Ҳисоб – 1:1,  ҳар иккала гол муаллифи

ҳакам.

***

Футбол тарихида Англиялик Мелвин Силвестр – энг адолатли ҳакам номини

 қўлга киритган.  Ўйин пайтида жамоа ҳужумчиларидан бири Ричард Керд

ҳакамни бир неча марта турткилади.  Сўнги марта очиқчасига ҳакамни

турткилагандан сўнг,  ўз хиссиётини жиловлай олмаган ҳакам,  унга 3

маротаба боксча зарба билан уни майдонга қулатди.  Шундан сўнг,  ҳакам

ўзига қизил карточка кўрсатиб,  майдонни тарк этди.  Футболчиларга

ҳакамни кўпам турткилайверишни маслаҳат бермаган бўлардик.

***

Ҳакамнинг қароридан норози бўлганлар учун аргентиналик Родолфо Гарсия

 янги қўлланма жорий қилди.  2002 йилнинг августида Эквадор

чемпионатининг навбатдаги тур учрашувида “Эсполи”да ўйнаётган Гарсия бош

 ҳакамнинг бир неча бор оғзаки огоҳлантиришига қарамай футболкасини

шортигига киргизмай юради.  Ниҳоят,  тоқати-тоқ бўлган ҳакам Гарсияга

сариқ карточка кўрсатади.  Лекин футболчи бу ҳолатга умуман эътибор

бермайди.  Ана шунда ҳакам чўнтагидан қизил карточкасини олади ва

ўйинчини майдондан четлатади.  Аргентиналик футболчи майдонни тарк этиш

ўрнига шу ондаёқ “қора кийим” соҳибидан ўч олишга ошиқади.  Жазавага

тушган Гарсия минглаб мухлислар кўз ўнгида бош ҳакам олдига бориб…

шортигини ечиб ташлайди.  Жазо белгилаш вақтида Эквадор футбол

федерацияси маъсуллари “Нима учун бундай аҳлоқсизлик қилдингиз?”,  – деб

 сўрашганда,  Родолфо бамайлихотир “Нега энди аҳлоқсизлик бўларкан,  бу

норозиликнинг янги бир тури холос”,  – дея жавоб берган.

***

Ҳақорат қилишни фақат мухлислар ва футболчилар билишади десангиз

адашасиз.  Ҳакамлар ҳам сўкишни билишар экан.  Ишонмайсизми? Унда мана

сизга мисол.  ХХ асрнинг 70 йилларида Германия бундеслигасининг

навбатдаги ўйинида “Айнтрахт” (Франкфурт) – “Бавария” (Мюнхен) жамоалари

 ўзаро учрашишди.  “Айнтрахт”нинг машҳур футболчиси,  жаҳон чемпиони

Юрген Грабовски ўйин ўрталарида қанот ҳакамига кичкинагина эътирозини

билдирди.  Ҳакам эса танқидга чидай олмагач,  Грабовскини чунонам

куракда турмайдиган сўзлари билан ҳақоратлади.  Натижада бундеслига

Ҳакамлар Қўмитаси оғзига “ерк” бериб юборган ҳакамни икки мавсумга

мусобақалардан четлатиб юборди.

***

Ўз вақтида жаҳоннинг машҳур ҳакамларидан бири ҳисобланган германиялик

 жаноб Душ тақдири кутилмаган бир воқеа туфайли ўзгариб кетди.  Мамлакат

 чемпионатининг навбатдаги тур учрашувида тўп Душ қўриқлаётган дарвоза

томон ҳаволатиб узатилди.  Тўпга етиб бормаслигига кўзи етган дарвозабон

 уни шунақанги кучли зарб билан уриб юборадики… Афсуски,  мушт тўпга

эмас,  рақиб ҳужумчисининг юзига бориб теккан эди.  Футболчи шу заҳотиёқ

 “нокаут”га учрайди,  ҳакам эса “атайлаб қилган ҳаракат” – деб Душни

майдондан ҳайдайди.  Бу етмагандек,  тартиб-интизом қўмитаси “зўравон”

дарвозабонни нақд бир йилга футболдан четлатди.  Ўзини оқлаш учун қилган

 барча уринишлари зое кетгач,  Душ ҳакамликка ўтиб кетганди.

***

Француз ҳаками жаноб Мате ҳеч қачон учрашувдан кейин,  жўнбушга

келган мухлислар билан “ҳисоб-китоб” қилишдан қўрқмаган.  Чунки,

полиция маҳкамасида спортнинг дзюдо туридан дарс берувчи рафиқаси доимо

Матени қўриқлаб юрарди.  Ҳозирга қадар тан соқчи рафиқа эрини бир неча

бор ур-сур,  тўполон ва жаналлардан эсон-омон олиб чиқади.

***

Бунақаси жудаям кам учрайдиган ҳолат Испания иккинчи дивизиони

вакиллари “Сан Исидро” ва “Олимпико Карранте” жамоалари ўртасида бўлган

учрашувда юз берганди.  Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида икки жамоа

ўйинчилари ҳам ҳакам қабул қилган қарордан норози ҳолда учрашув бош

ҳакамини ўраб олишди ва уни қароридан қайтармоқчи бўлишди.  Бу ҳолатда

эса бош ҳакам ҳеч иккиланмасдан асабийлашмасдан чўнтагидан қизил

карточка чиқарди ва майдон ичидаги барча 22 футболчига кўрсатди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг