Жаҳоннинг энг Қимматбаҳо 10 нафар футболчиси (KPMG талқини)

Нидерландиянинг KPMG аудиторлик компанияси ўз таҳлилларидан келиб чиқиб, футбол оламининг айни вақтдаги энг қимматбаҳо ўйинчилари рейтингини тузиб чиқди. Табиийки, бунда бир қатор муҳим омиллар ҳисобга олинган: футболчининг ҳозирги даражаси, ўйин сифати, ёши, шартномаси муддати ва ҳоказо. Асосий хулоса битта – ҳамма вақт ҳукмига бўйсинади, барибир. Ҳар ҳолда, энг қимматбаҳо 10 нафар футболчи қаторида на Лионель Месси бор ва на Криштиану Роналду. Ёшлари анча ўтиб қолган икки буюк юлдуз ўрнида энди истиқболли йигитлар гавдаланишмоқда.

**      KPMG аудиторлик компанияси «тахт»ни «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппега берди. Франциялик футболчининг ҳозирги трансфери 189 миллион еврога баҳоланди.

**      132 миллион евро – бу иккинчи ўринда қайд этилган норвегиялик Эрлинг Холанд («Боруссия» Д.)-нинг баҳоси.

**      Кучли учликда Англия футболи вакили ҳам бор – Гарри Кейн. «Тоттенхэм» етакчисининг трансфер баҳоси 127 «лимон»га тенг.

**      Энг қимматбаҳо футболчилардан 6 нафари АПЛ клубларига тегишли. Топ-10таликда Ла Лига ва «А» сериядан бирор вакил йўқ.

**         Рейтингга тушган 5 нафар футболчи Англия фуқаролигига эга.

Жаҳоннинг энг Қимматбаҳо 10 нафар футболчиси (KPMG талқини)

1.  Килиан Мбаппе («ПСЖ», Франция) – 189 млн. евро

2.  Эрлинг Холанд («Боруссия» Д., Норвегия) – 131 млн. евро

3.  Гарри Кейн («Тоттенхэм», Англия) – 127 млн. евро

4.  Маркус Рэшфорд («МЮ», Англия) – 121 млн. евро

5.  Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити», Англия) – 119 млн. евро

6.  Неймар («ПСЖ», Бразилия) – 116 млн. евро

7.  Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», Бельгия) – 113 млн. евро

8.  Жейдон Санчо («Боруссия» Д., Англия) – 110 млн. евро

9. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср) – 110 млн. евро

10. Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль», Англия) – 110 млн. евро

Дўстларингизга билан баҳам кўринг