Ўзбекистонлик боксчилар Осиёда мутлақо тенгсиз! (жанглар видеоси)

Дубайда бокс бўйича осиё чемпионати якунига етди.

10 вазннинг 6тасида олтин медаль ўзбекистонлик спортчиларга насиб этди — Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Бобоусмон Батуров (-69 кг), Саиджамшид Жаъфаров (-75 кг), Дилшод Рўзметов (-81 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91кг) ўз вазнларида қитъа чемпионига айланишди.

Миразиз Мирзаҳалилов (-56 кг) кумуш, Абдумалик Халаков (-60 кг), Элнур Абдураимов (-64 кг) ва Санжар Турсунов (-91 кг) бронза медалини қўлга киритишди.

Қизлар ўртасида эса вакилларимиз мусобақани 8та медаль — 1та олтин, 5та кумуш, 2та бронза билан якунлашди: Ситора Турдибеков (-57 кг, олтин), Гуласал Султоналиева (-48 кг, кумуш), Ситора Шогдарова (-54 кг, кумуш), Навбаҳор Ҳамидова (-69 кг, кумуш), Мавлуда Мавлонова (-75 кг, кумуш), Соҳиба Рўзметова (-81 кг, кумуш), Моҳинабону Абдуллаева (-64 кг, бронза), Моҳира Абдуллаева (+81кг, бронза).

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик боксчилар биринчи ўринни эгаллади.







Дўстларингизга билан баҳам кўринг