Александр Зинченконинг хотини: “Эрим фарзандли бўлсак ичаман деган…”

Украиналик футболчи, Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ва Украина терма жамоаси ҳимоячиси ва ярим ҳимоячиси Александр Зинченконинг хотини журналист Влада Седан эри ҳақида қизиқ маълумотни айтиб ўтди.

Седаннинг таъкидлашича Зинченко алкоголь исеъмол қилмайди. Аммо футболчи фарзандли бўлса, ёки Чемпионлар Лигаси ҳамда Еврода чемпионати ғолиб бўлсагина ароқ ичишга қасам ичган экан.

Чемпион бўлишинг сал савол остида-ку, аммо фарзандли бўла қолганинг аниқроқ вариант, Зинченко?..

Эслатиб ўтамиз, Зинченко Владага 2020 йил ёзида уйланган эди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг