Жаҳон чемпиони камарларини аэропортда йўқотиб қўйди. Боксчи қонли камарларисиз қолганин иддао қилмоқда…

Ярим ўрта вазн тоифасида мутлоқ чемпион британиялик Жош Тейлор АҚШдан Британияга парвоз чоғида камарсиз қолганини айтди, деб хабар бермоқда boxingscene.com

“Менинг камарларим қаердалигини билмайман. Сиз буни United Аirlines компаниясидан сўраганингиз маъқулроқ. Менимча улар ҳозир Далласнинг бирор жойида.

Мен қонли камарларимсиз қолдим! Ва мен уларни кутаман … Аммо биласизми нима?! Менинг қувончимни ҳеч нарса тортиб ололмайди. Албатта, вазият изига тушиши учун озгина вақт керак бўлади.

Мен витринани махсус тайёрладим, чунки мен мутлoқ жаҳон чемпиони бўлишимга шубҳа қилмадим. Мен визуализацияга ишонаман, шунинг учун бу шкафни яна иккита камар учун қурдим”,-деди Жош Тейлор.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг