Гуласал Султоналиева: “Ярим финалда ғалаба қозона олдим, олдинда муҳим ва масъулиятли жанг кутиб турибди”

Кеча -48 кг вазнли боксчи қизимиз Гуласал Султоналиева ярим финал жангида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Ушбу ғалабадан сўнг боксчимиз ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Ярим финалда филиппинлик рақибамга қарши жанг ўтказдим ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритдим. Энди олдинда мени энг муҳим ва масъулиятли жанг кутиб турибди. Унда қозоғистонлик кучли боксчига қарши рингга кўтариламан.

Насиб қилса ўзимга билдирилган ишончни оқлайман ва юртимизга ёруғ юз билан қайтаман. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу мусобақада қатнашиш учун барча шароитни яратиб бераётган Ўзбекистон бокс федерациясига, шунингдек, бизни ушбу мусобақага муносиб тайёрлаган устозларимизга раҳмат айтмоқчиман. Мақсадим – чемпионлик!”, – деди Гуласал Султоналиева.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Дўстларингизга билан баҳам кўринг