Осиё чемпионати. Боксчиларимиздан навбатдаги ғалабалар!

-69 кг вазнли боксчимиз Бобоусмон Батуров Осиё чемпионати ярим финалида ҳиндистонлик Викас Кришанга қарши рингга кўтарилди ва биринчи раунддаёқ рақибини мағлуб этди.

Осиё чемпионати. -64 кг вазнли боксчимиз Элнур Абдураимов ярим финалда мўғулистонлик Баатарсух Чинзоригга қарши жанг қилди ва имкониятни бой бериб қўйди.

Абдумалик Халаков (-60 кг) Осиё чемпионати ярим финалида мўғулистонлик Ерденебат Тсенбатарга қарши рингга кўтарилди ва ажойиб жангда 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бронза!

Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) Осиё чемпионати ярим финалида Филиппин вакили Жунмилардо Огайрега қарши жанг ўтказди ва катта устунлик билан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди

-52 кг вазнли боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров Осиё чемпионати ярим финалида қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши рингга кўтарилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди

 

Осиё чемпионати. -49 кг вазнли боксчимиз Нодиржон Мирзаҳмедов ярим финалда мўғулистонлик Унуболд Орихонтунгалагга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Финал!

Дўстларингизга билан баҳам кўринг