Бокс. Шаҳобиддин Зоиров ва Бобоусмон Ботуров Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади, Абдумалик Ҳалоков эса ярим финалда

Бокс бўйича Осиё чемпионати—2021 мусобақаси давом этмоқда.

26 май куни ўтказилган жангларда Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) Афғонистон вакили Рамишга қарши баҳс юритди ва 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Шунингдек, -60 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Абдумалик Ҳалоков тожикистонлик боксчи Абдураҳмон Ёқубовни таслим этиб, мусобақанинг ярим финалига чиқди.

Яна бир ўзбекистонлик боксчи Бобоусмон Ботуров (-69 кг) эса қирғизистонлик Нурадин Рустамбек уулини мағлубиятга учратди.

Мусобақанинг учинчи кунги баҳсларидан шунингдек, Саиджамшид Жаъфаров, Дилшодбек Рўзметов ва Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанглар ҳам ўрин олган.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг