Кевин Де Бруйне футболчиликдан узоқлашиб кетиши мумкинлиги ҳақида шундай ҳикоя қилади…

“14 ёшлигимда, Генк машғулотлар марказига қўшилиш учун ота-онамдан узоққа кетишимга тўғри келган. Биринчи йилда йирик қабул мактабини якунладим, унда ҳамма бир жойда ухларди.

Омадим келиб, иккинчи йилда бир оила мени қарамоғига олди. Аммо ишлар кутилганидек ривожланмади. Мен ўзига яраша уятчан, бир ўзи қолганда ўзини яхши ҳис қиладиган инсонларданман.

Мен ҳаммаси яхши деб ўйлардим. Йил охирида ҳам натижаларим яхши, ҳаммаси жойида кетаётганди. Мени қарамоққа олган оила ҳеч қачон мен сабаб муаммоларга учрамаган, мактабга гап эшитгани бормаган. Аммо нима бўлганини тушунмай, мен улар билан хайрлашдим.

Ота-онамнинг олдига қайтганимда эса, улар жуда хафа ва йиғлаб ўтиришганди. Мендан ънима хато қилдинг?ʼ деб сўрашди. Кейин эса қарамоғига олган оила кейинги йилда мени қабул қилишни истамаётганини айтишди. Мен нега бундай деб сўрадим, улар эса ъсенинг ўзига хос характеринг сабабʼ деб айтишди.

Мен эса бунга тушунмадим. Ота-онамнинг айтишича, мени жуда ҳам сокин, гапга тутиш қийин, бошқа болалар билан мулоқотга кириша олмайди, оғир тарбияли бола деб таърифлашибди.

15-16 ёшингда ўзинг ҳақингда бунақа таъриф эшитиш оғир. Ўша куни аламдан, соатлаб тўпни деворга тепдим. Ўз-ўзимга ҳамма нарса албатта яхши бўлиши ҳақида уқтирдим. Машғулотларга қайтгач, бир неча ойда асосий таркибга ўтишим ва бошқа яшаш учун жой излашга тўғри келмаслигига ўзимни ишонтирдим.

Ёз ўтгандан кейин қайтгач, Б жамоада эдим. Ота-онамга эса 2 ойда асосий жамоага қўшиламан деб ваъда бердим ва жиннидек шуғулланавердим.

Ичимда олов ёнарди, бу худди эсдан оғиб қолганга ўхшарди. Жума куни кечки вақт ўйнаётганимизни ва мен заҳирада эканлигимни эслайман. Мени иккинчи таймда майдонга туширишди ва мен 5 та гол урдим.

Ўша кун менинг ҳаётимни ўзгартириб юборди ва мен биринчи жамоага қўшилдим.”

Респест Кевин ✊

Дўстларингизга билан баҳам кўринг