Аёл спортчилар орасида у битта: Ҳаммани ақл-ҳушидан оздираётган қозоғистонлик волейбол маликаси (+фотожамланма)

 Гўзаллик кимларнинг бошига офат олиб келса, яна кимларнидир омадли қилади. Спорт оламида ҳам шундай спортчилар борки, фаолияти ёки натижалари эмас, кўпроқ ташқи кўриниши билан эътиборни жалб қилади.

Демак, бизни кузатишда давом этинг! Илк меҳмонимиз волейбол маликаси.

Сабина Алтинбекова — қозоғизстонлик волейболчи, Қозоғистон терма жамоаси аъзоси.

У 1996 йилнинг кузида Актобе шаҳрида туғилган. Унинг халқаро майдондаги машҳурлиги 2012 йилда бошланди. Хитойнинг Тайбзе провинциясида ўтказилган 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган Сабина турнирнинг энг гўзал волейболчиси деб топилди. Бўйи — 180 см, оёқларининг узунлиги 120 см, оғирлиги эса 60 кг бўлган Алтинбекова мусобақа давомида Хитой Тайпейи, Япония, Украина, Испания сингари малакатлар телевидениесининг асосий нишонига айланиб қолди. Унга бағишланган кўплаб репортажлар, кўрсатувлар тайёрланди. Осиёлик журналистлар Сабина япон мультипликациясининг қаҳрамонига ўхшашига алоҳида урғу беришди…

Қозоғистонлик волейболчининг спортдаги ютуқлари ҳам чакки эмас. У 19 ёшидаёқ легионерга айланиб, Токионинг “GSS Sunbeams” жамоаси либосини кийди. Япония чемпионатидан ташқари у 2019-20 йилларда БААнинг “Ал Васл” клуби шарафини ҳимоя қилди.

Шундан кейин фаолиятини Европа билан боғлаш мақсадида Италиянинг “Казерта” жамоаси билан шартнома имзолади. Аммо, Сабинага бу клуб сафида дебют қилиш насиб этмади (итальян жамоасининг молиявий муаммолари сабабли). Сўнгги маълумотларга қараганда, Қозоғистон волейболининг бугунги юзи фаолиятини яна БААда давом эттирар экан.

Дарвоқе, Алтинбекованинг шахсий ҳаёти ҳар доим муҳокама марказида бўлиб келган. Бу миш-мишларнинг бир қисми 2020 йилнинг 25 декабрида у турмушга чиқиши билан ниҳоя топди. Аммо, Сабина ҳамон Қозоғистонда ижтимоий тармоқларнинг асосий юлдузи ҳисобланади.

Ф.Р. тайёрлади

Дўстларингизга билан баҳам кўринг