Бир севги тарихи: Маҳмуд Муродовни ақл-ҳушидан айирган Моника аслида ким? (+фото)

Ўзбекистоннинг энг таниқли жангчиси, УФС вакили, Флойд Мейвезернинг севимли ошнаси ва жанжалли ҳикоялар иштирокчиси Маҳмуд Муродов чехиялик қўшиқчи Моника Багарова билан оила қурганини кўпчилигимиз яхши биламиз. Allsportuz нашри ҳамюртимиз, фахримиз Маҳмуд Мурадовни ақл-у ҳушидан айирган қўшиқчи – Моника Багарова ҳақида қизиқ маълумотларни тўплади.

Моника Багарованинг кичик тарихи

Моника ўзбекистонлик жангчи билан учрашишдан олдин ҳам ўз ватанида анча таниқли бўлган: 2009 йилда у маҳаллий юлдузлар марафонида қатнашган ва у энг муваффақиятли иштирокчига айланиб, 5-ўринни эгаллаган. Шундан сўнг ёш хонанда эстрада хонандаси сифатида якка карерасини қуришни бошлади ва 2011 йилда ўзининг «Shining» дебют альбомини чиқарди.

Мазкур альбом 2011 йил Чехия Республикасидаги энг яхши ва энг янги альбом сифатида тақдирланган.

2012 йилда Моника ўзини катта кино актрисаси сифатида синаб кўришга қарор қилади ва «Definice lásky» (“Севги таърифи”) романтик фильмида роль ўйнайди. Аммо Багарова ўзининг асл соҳасини унутмади ва шу билан бирга ўз ватанида хитга айланган янги қўшиқларни чиқаради. Улар орасида Мониканинг «Let Me Love U» дебют альбомидан устун бўлган янги ижоди, шунингдек, 2017 йилда «Flashback» деб номланган нисбатан янги чиқиши бор эди.

Муродов билан учрашув

2018 йил декабрь ойи охирида Моника ва Маҳмуднинг ишқин муносабатлари борлиги маълум бўлди. Жуфтлик муносабатларининг ривожланиши Мониканинг Инстаграмдаги ёзувлари орқали кузатилиши мумкин.

Янги ҳаёт

2019 йил 25 декабрь куни эр-хотин фарзанд кутаётганлигини эълон қилди. Моника УЗИ текшируви бор суратни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштирди.

2020 йил 27 майда уларнинг фарзанди дунёга келди.  Улар қизига Румия исмини қўйшган. Румия Мурадова!

Ҳозир 31 ёшли Моника Чехияда севгилиси ва қизи Румия билан яшайди. Маҳмуд Чехия фуқаролигини олмаган, аммо бу эр-хотиннинг Мониканинг ватанида бирга яшашига тўсқинлик қилмайди.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг