61 ёшли “бабушка” 18 ёшли йилитлар қилолмаган ишларни бажармоқда. Бодибилдинг билан шуғулланаётган кампир ҳақида бир оғиз (+фотогалерея)

Линда Жаггер 61 ёшда ва 6 набиранинг бувиси.  Линда спорт билан шуғулланади. Яна қандай спорт денг! Бодибилдинг!

Кампир бундан анча аввал 20 ёшида бодибилдингга қизиқа бошлади. Тўғри, у ҳеч қачон спорт залига боришга журъат этолмаган. У муаммони бошқача ҳал қилди: у барча зарур жиҳозларни сотиб олди ва уйда машқ қила бошлади:

Мен бодиблдиинг бўйича телевизион кўрсатувнинг қисмларини томоша қилдим, у эрда намойиш этилган машқларни такрорладим ва улардан сабоқ олдим“, деб эслайди Жаггер.

«Мен қанчалик ривожланиб, натижасини кўрган бўлсам, шунчалик иштаҳам ва интилишларим ошди. Бу мени машғулотни давом эттиришга ундади. ” –  дея таъкидлади кампир.

Охирги 20 йил ичида Жаггер мунтазам равишда спорт залига ташриф буюриб, янги рекордларни ўрнатди. Аммо фақат 51 ёшида у мусобақаларда қатнашишга қарор қилади.

Сўнгги 10 йил ичида Линда бодибилдинг бўйича беш карра жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлди!

Биринчи марта саҳнага чиққанимда, ҳушимдан кетиб қоламан деб ўйладим. Ортда турган қиз менга саҳнага чиқишим учун озгина иштиёқ бериши керак эди. Мен қўрқув билан шундай муомала қилдим. Йиллар ўтиши билан ўзимга бўлган ишончим ошди, уятчанлигим ва хавотирим камайди », – дейди Линда.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг