Машҳур футболчиларнинг ҳаётини ўзгартириб юборган 7 аёл

Photo © 2015 Target Press/The Grosby Group Barcelona, April 17, 2015. FC Barcelona's football player Gerard Pique with his girlfriend, the Colombian singer Shakira during the Turkish Airlines Euroleague playoffs round 2 basketball match between FC Barcelona and Olympiacos at Palau Blaugrana in Barcelona on April 17, 2015.

Футболчиларнинг ҳаётида ижобий бурилишларга мажбур қилган аёллар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Денни Костер ва Ёхан Круифф

Кичик сабзавот дўкони эгасининг ўғли Ёхан жуда шўх бола бўлган. У мисс Голландия-67 ва шаҳарнинг энг бой кишиларидан бирининг қизини севиб қолганида бу кўпчилик учун ғалати кўринган. Ёхан масулиятсизлиги туфайли кийиниш хонасида чекарди ва оиласининг талабларига жавоб бермаган. Ўшанда Денни (қиз) футболчини тарбиялашга киришади. Бўлажак футболчининг севган ёри Ёханни ўз устида ишлашга мажбур қилади ва унинг барча молиявий ишларини бойвачча отасига топширади. Круиффнинг фаолиятини қайнотасининг назорати остида ўта бошлайди. Кўпчиликнинг фикрича, Ёханнинг хотини футболчининг ишларига хаддан ташқари кўп аралашган, аммо Круиффнинг ўзи бунга қарши бўлмаган.

 

Клаудия Виляфаня ва Диего Марадона

Улар танишганида Марадона хатто 18 ёшга ҳам кирмаган эди. Узоқ йиллар яхши бўлган муносабатни футболчи бир неча маротаба бузиб юбориши мумкин бўлган. Клаудия Марадонанинг тарихдаги ролига тўғри баҳо бериб, уни кўп маротаба кечирган ва футболчига чегараларни белгилаб берган. Аммо бу ҳақида кейинроқ.

Аввалига Клаудия Марадона машғулотлар ҳақида унутиб қўймаслиги учун футболчи билан кўп урушган: 70 йиллар охирида Диего ўз келажагига ишонч билан қарамаётган эди. Кейинроқ Эвропага кўчиб ўтди, Неаполда унинг хотини юлдузнинг матбуот-котибаси ролини ижро этар ва мухлислар орасидан чиқиб кетишга ёрдам берарди. Клаудия Марадонанинг бошқа аёллар билан кўнгилхушлик қилишига чидаб, оиласини сақлади. 1994 йилда ошкор бўлган героин машмашаси ҳам оиланинг бузилиб кетишига сабабчи бўла олмади. Муносабатлар яна 10 йил давом этди ва Марадонанинг ўзи кетди. Аммо Клаудиянинг тасири ҳеч ҳам йўқолгани йўқ: Улар дўст бўлиб қолишди, унинг хотини афсонавий аргентиналикнинг агентига айланди.

 

Хелен Сведин ва Луиш Фигу

Хелен — футбол дунёсига кирган биринчи топ-моделлардан ҳисобланади. У эрининг фаолияти билан жиддий шуғулланган. Улар учрашишни бошлаганида, Фигу “Барса”да бешинчи йилини ўтказаётган эди. Хелен эрининг “Реал”га ўтишига қарши бўлмади ва Фигу Испаниядаги энг ёмон инсонга айланди. Бошқа томондан, у ўзининг совринлар музейига 2 та Испания чемпионати олдин медали ва Чемпионлар кубогини қўшиб қўйди.

Хелен Англияга кўчиб ўтишга рози бўлмаган ва Луишни таклифни рад этишга кўндирган эди. Жуфтли ёмон об-ҳаво ва зерикарли инглиз ҳаётидан кўра Миланни танлашди. Хелен у эрда модель бўлиб ишлашни давом эттирди, Фигу эса “Интер” билан тўрт йилда эттита соврин қўлга киритди ва фаолиятини якунлаб, клуб элчисига айланди. Бу жуфтлик ҳозиргача мавжуд ва улар айни дамда Миланда истиқомат қилишмоқда.

Виктория Бекхем ва Девид Бекхем

Муҳокамали савол, Спиcэ Гирлс собиқ хонандасининг тасири Бекхемни қанчалик ўзгартирди. Сер Алекс Фергюсон бир куни, ОАВнинг хаддан ортиқ этибори ва имижга билан шуғулланиши Девиднинг ўйнашига ҳалақит қилишини айтган. Бутса улоқтирилган машҳур воқеа айнан шу сабаб туфайли юзага келган. Аммо Бекхем мураббий билан суҳбатлашмади ва “Реал”га сотилиб, поп-юлдузга айланди. У Испания чемпионатида ғолиб бўлди ва фаолиятининг охирида Франcия чемпионати ҳамда МЛСда бир нечта соврин қўлга киритиб, ўз кийимлари коллекcиясига асос солди. Лондонда Олимпиада ўтиши учун чиқиш қилди. Яқинда у кинода ҳам суратга тушишни бошлади. Футболда олиш мумкин бўлган барча нарсага эга бўлган Бекхем, футболдан кейин ҳам зерикиб қолмади ва машҳурликнинг янги даражагасига чиқди.

Хелена Сегер ва Златан Ибрагимович

Модель ва молиячи. Хелен Сегер болалигидан бир нарсани аниқ биларди: Фақат ташқи кўриниш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Шу сабабли фотосессиялар ўртасидаги танаффусда иқтисод дарсларига борди ва маркетинг соҳасида ишга кирди. У Златан билан кўчада танишиб қолган. Ўшанда Хелен машинасини нотўғри қўйган Ибрагимович билан уришиб кетади ва бошқариб бўлмас югослав у учун муносиб чақирувлигини ҳис қилади. Муносабатлар секин ва қийинчилик билан ривожланади, чунки Сегер Златандан доимо ўз устида ишлашни талаб қилади. Златан кийиниш услубини, севимли ресторанлари ва машиналарини ўзгартиради. У ўзини оммага қандай намойиш этишни ўрганди, матбуот билан мулоқот услубини ривожлантирди.

Шакира ва Херард Пике

Шакира футболчига қийинчиликларни энгиб ўтишни ўргатди. Аввалига улар муносабатларини яширишга уринишди ва папараccиянинг ов обектига айланишди. Пикега матбуот томонидан бўлган катта этибор унинг машғулотларига ҳалақит қиларди, у хатто “Барселона” асосий таркибидаги жойини йўқотиб қўяди. Гвардиола футболчидан шахсий ҳаётидаги муаммоларни ҳал қилишини айтганида, Шакира ва Пике муносабатларини яширмасликка қарор қилишади. Кейин болалигидан ОАВ этиборида бўлган хонанда футболчининг имижи устида ишлашни бошлайди. Футболчининг ҳазил туйғуси “Твиттер”да намоён бўлди. Пике медиа юлдузга айланди. Унинг ўқувчилари сони ҳозир ҳам Шакираникидан кам (14 млн. — 43 млн.), аммо фарқ борган сари камайиб бормоқда. Шакира спортга зарар этакзмай футболчига медиа шахс бўлишда ёрдам берган ягона аёл ҳисобланади.

София Балби ва Луис Суарес

Яхши таминланган оиланинг қизига камбағал йигит ошиқ бўлса, бу яхшиликка олиб бормаслиги мумкин. София Луисдан ўсишни талаб қилди ва футболчилик фаолиятини ривожлантириш учун Эвропага кўчиб ўтиш кераклигини айтади. Суаресни назорат қилиб туриш учун София ҳам бошқа қитага кўчиб ўтади. У Барселонада ишлаб, ўқиб, охири йўқ қўнғироқларга жавоб берди. Луис эса машғулотларда тер тўкиб, севган ёри билан бирга бўлишга интиларди. Бир йил ўтиб уни Голландиянинг “Гронинген” клуби сотиб олади. Барселонагача ҳали узоқ эди, аммо аввалгидан яқинроқ. Ҳозир Суарес деярли ҳар бир интервьюсида Софиядан қарздор эканлигини айтади.

championat.asia

Дўстларингизга билан баҳам кўринг