Спортчи ҳокимларимиздан айланай! Ҳоким деган шундай сакраб тепишни ҳам билиш керак-да!

“Ёшлар форуми” давомида Асака тумандаги БЎСМ спорт залида спортнинг Ўзбек жанг санъати туридан вилоят мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бугунги мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими Мансурбек Алиханов ва сектор раҳбарлари иштирок этди. Очилиш маросимида дастлаб давлатимиз мадҳияси янгради. Шундан сўнг туман ҳокими сўз олиб спортчиларга омад ва зафарлар тилади. Бугунги бўлиб ўтаётган тадбирда вилоятимизнинг 10 та туманидан 200 нафардан зиёдроқ ёш спортчилар иштирок этишмоқда. Спортчилар томонидан турли хил қизиқарли чиқишлар намойиш этилди. Шунингдек, спортчилар томонидан «Ассалом тонг» соғломлаштириш машқлари ҳам бажарилди.

Спорт тадбирлари давомида туман ҳокими томонидан махсус чиқиш намойиш этилди. Бу эса ёшларга ўзгача мотивация берди.

“Андижон вилояти ҳокими кубоги” мусобақаси давом этмоқда …

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Дўстларингизга билан баҳам кўринг