Жаҳоннинг энг қиммат футбол клублари брендлари эълон қилинди

Англиянинг “Brand Finance” консалтинг компанияси жаҳон клубларининг энг қиммат брендлари рейтингини тузиб чиқди.

«Реал» ушбу рейтингда энг юқори поғонани эгаллади. Клуб бренди нархи 1,276 млрд. еврога баҳоланди. “Қироллик клуби” ўтган йилги рейтингда ҳам энг юқори поғонани банд этганди.

Мадридликлардан 10 миллион евро камроқ нархга баҳоланган “Барселона” эса иккинчи поғонани эгаллади. “Манчестер Юнайтед” эса кучли учликка кирди — 1,118 млрд евро.

“Brand Finance” версиясига кўра жаҳоннинг энг қиммат 10та бренди:

1 (1). «Реал» — 1,276 млрд евро.
2 (2). «Барселона» — 1,266 млрд
3 (3). «Манчестер Юнайтед» — 1,130 млрд
4 (5). «Манчестер Сити» — 1,118 млрд
5 (6). «Бавария» — 1,068 млрд
6 (4). «Ливерпуль» — 973 млрд
7 (7). «ПСЖ» — 887 млрд
8 (8) «Челси» — 769 млрд
9 (9) «Тоттенхэм» — 723 млн
10 (10) «Арсенал» — 675 млн

Манба: sport24.ru

Дўстларингизга билан баҳам кўринг