45 ёшли Владимир Кличко ҳозирги жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО

Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида WBА, IBF, WBО ва IBО собиқ чемпиони украиналик Владимир Кличко ўзининг Инстаграмида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди.
Расмда 45 ёшли спортчи штангни кўтариб, яланғоч танасини кўрсатиб турибди.

Обуначилар изоҳларда шундай ёзишган:

“Жин урсин, бу мушаклар”

“Ортга қайтиш вақти келди”

“Шубҳасиз, тайёр”

Владимир Кличко ҳисобида профессионал боксда 69 та жанг бўлиб, у 64 та ғалаба (шундан 53 тасини нокаут билан)  ва бешта мағлубият бор. 2017 йил апрель ойида бўлиб ўтган сўнгги жангида у британиялик боксчи Энтони Жошуага ютқазганди.

olamsport.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг