Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг қачон ва қаерда бўлиши маълум!

 

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасидаги мутлақ чемпионлик жанги — Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги бокс 14 август куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Фьюри ўзининг твиттерида хабар берди.

Манбаларга кўра, жанг кечасининг умумий гонарари 155 млн долларни ташкил қилади. Фьюри ва Жошуа 75 млн доллар кафолатланган гонарарга эга бўлишади. Қолган 5 млн доллар ушбу бокс оқшоми кардида рингга чиқадиган боксчилар ўртасида тақсимланади. ТВ орқали тушадиган бонус пуллар бунга киритилмаган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг