Футбол футболкаларидаги рақамлар ҳақида қизиқарли фактлар

Футбол экипировкаларидаги рақамлар анъанаси 80 йилдан бери мавжуд – биринчи рақамлар 1928 йили «Челси» ва «Арсенал» майкаларида пайдо бўлган. Ушбу тажриба 10 йилдан кейин мустаҳкамланди. Ҳозирда эса бу ўйинчиларнинг ўзини кўрсатиши, шу билан бирга кўплаб футбол юлдузларини ажратиб турадиган белгисидир.

Ҳозирги кунда эса ўзингизга машхур футбол клубларининг футбол футболкасини ёки бутун формасини интернет орқали, уйдан чиқмасдан, буюртма қилишингиз мумкин, хатто 2016/2017 мавсумникини ҳам.

1928 йил 13 октябрь куни тарихда биринчи марта футболчилар майкасида рақамлар ишлатилди. Матч протоколларига ишонадиган бўлсак, Лондон футболчилари «Арсенал» ва «Челси» ўйинчиларининг беллари 1 дан 11 гача рақам билан белгилаб чиқилган бўлган.

1-11

Рақамлар ишлатилишининг замонавий назариясига қарганда, футболчи ўзи учун истаган рақамини танлаши мумкин. Бироқ, 90 йилларнинг ўрталарига қадар, ФИФА қоидаларига биноан, ҳар бир асосий ўйинчи фақатгина 1 дан 11 гача бўлган рақамдан бирига эга бўлиши шарт эди. Рақам, аниқ бирор матч учун белгиланган бўлган, бу ҳақида протоколларда ёзиб қолдирилган. Шундай қилиб, ўйинчилар доимий бир рақамга эга бўлмаган ва бирор бир рақамни танлаш икмонияти, фақат тренерга тегишли бўлган.

1-99

90 йиллар ўртасида ФИФА Ижрокоми бир қатор экспериментлардан сўнг ушбу нормани бекор қилди (бу1994 йил АҚШдаги Жаҳон чемпионатида бўлган). Бу мантиқан, енги қоидани киритилиши эди. Унга кўра футбол клубидаги барча ўйинчиларга расмий доимий рақамлар берилиши бўлди. Бу тажриба шимолий америка спорт турлари намунасига мувофиқ амалга оширилди.

Майдондаги ўйинчиларнинг жойлашувига қараб доимий рақам бериш анъанаси шу ерда ҳам ўз изини қолдирди:

Қоидага кўра,1 рақами (камдан кам «0», базида умуман рақам бўлмаслиги) – дарвозабонники бўлган. Бироқ тахирга назар ташласак 1 рақамли ўйинчилар майдонда югурганига ҳам гувоҳ бўламиз. Масалан, «Чарлтон»дан Стярт Белмер, «Слим Уондерс»дан Жо Бринкет, «Партизан»дан Симон Вукчевич ёки АЭК дан Пантелис Кафес.

2-6 рақамлари деярли ҳар доим ҳимоя қилувчи иштирокчиларга берилган –ҳимоячилар ва яримҳимоячиларга.

6-9 рақамлари одатда марказий зона ўйинчиларида кузатилади, лекин улар хужумчиларга яқинларида бўлади. Футбол аналитиклари орасида, хаттоки, тактик термин мавжуд «қалбаки 9». Бу хужум қилиш зонасидаги иштирокчини «хужумчи ортида» – бошқа ўйинчилар хужум қилиши учун марказий зонани бўшатиб берувчини англатади. Ушбу вазифани кўпинча, масалан, Лео Месси (унинг рақами 10) бажаради.

10 (11) рақамига доир ўзининг «анъана ичидаги анъана»си мавжуд. Улар одатда асосий хужумчига, ёки бошқа муҳим ўйинчига берилади.

Энди рақамлар ҳақида бази қизиқарли фактлар:

Чили форварди Иван Саморано, миланнинг «Интера» ўйинчиси бўлганида 18 рақами билан тажриба қилган. У 1 билан 8 рақами ўртасига қўшув “+”  белгисини қўйган ва бу билан бу унинг рақами 9 эканлигини кўрсатмоқчи бўлган (унда 9 рақами бразилиялик Роналдода эди).

Шотландиянинг «Абердин»ида Хишам Зеруали исмли қизиқ ўйинчи бўлган, қизиқлиги шундаки у 0 рақамли футболкада ўйнаган. Бунинг сабаби унинг мухлислари унга «Зеро» лақабини беришган.

7 рақами оситда тақдирини вақтинчалик Андрей Шевченко олган. 1999 йилда «Милан»га келганида, унинг севимли 10 рақами Зовонир Бобанда эди. Бундай қийин масала ечимини топиш учун ёрдамга француз Ибрагим Ба келди. У «Шева» сўзи ивритда «етти» рақамини англатишини айтди. Шундай қилиб, 7 рақамли қора-қизил майка Шевченкога тегди, «Шева» лақаби эса ҳалигача қолган.

Чиапаснинг «Ягуар»идан бўлган Адолфо Баутиста исмли 1 рақами остидаги ўйинчисига Гвадалахар «Депортиво»си учун Мексика Футбол Федерациясининг махсус рухсатномаси орқали 100 рақами остида ўйнашга рухсат этилган. 1978 ва 1982 йиллардаги Жаҳон чемпионатларида Аргентина номерлар билан кўп бош қотирмаслик учун, рақамларни алифбо тартибида тарқатиб чиққан, шунинг учун1 рақами қайсидир иштирокчига ўтиб кетган.

Базан футболчиларнинг рақамлари турли юбилейларни англатган. Мисол учун, 1996/97 мавсумда мексика «Монтеррей»и учун 400 рақами остида Хесус Аррелано иштирок этган. Ҳаммаси оддий – уша йили футболчининг она шаҳри 400 ёшга тўлган эди. Орқасида худди шундай рақам билан «Гояс» учун бўлган тўрт юзинчи матчини бразилиялик дарвозабон Харли нишонлаган. Австриялик футболчи Андреас Херсог эса, миллий жамоа таркибидаги юзинчи матчини 100 рақами остида нишонлаган. Бироқ буларнинг бари дўстлик ўйинларидаги мустаснолар кўринишидадир.

Пеле ўзининг10 рақамини қизиқ тасодиф туфайли олган. Бразилия футбол федерацияси ўз футболчиларини 1958 йил мундиалига кузатаётиб, уларга рақам беришни, шунчаки унутиб қўйишган. ФИФАга қўлланма билан борган Бразилия федерациясининг уругвайлик вакили Лоренсо Вилиссио муаммони жойида ҳал қилган. У ўйинчиларга хоҳлаганича рақамларни ёзиб ташлаган. Футболни деярли тушунмайдиган ва Бразилия терма жамоаси ўйинчиларини танимайдиган ушбу вакил сабабли, голкиппер Жилмар 3 рақамини олган, афсонавий Пеле эса – 10.

odam.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг