Дунёнинг энг қиммат топ-10 футболчилари

KPMG Football Benchmark таҳлилчилари бугунги кунда дунёнинг энг қиммат футболчилари рейтингини тузишди. Топ-10 таликни “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе бошқармоқда. Унинг нархи 189 миллион еврони ташкил қилади. Иккинчи ўринда 131 миллион еврога баҳоланаётган “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд қайд этилди. Учинчи ўринни эса  “Тоттенҳем” ҳужумчиси Ҳарри Кейн эгаллаб турибди. Инглизнинг нархи 127 миллион еврога баҳоланган.
1. Килиан Мбаппе (“ПСЖ”, 189 миллион евро).
2. Эрлинг Ҳоланд (“Боруссия Д”, 131 миллион евро).
3. Ҳарри Кейн (“Тоттенҳем”, 127 миллион евро).
4. Маркус Решфорд (“Манчестер Юнайтед”, 121 миллион евро).
5. Раҳим Стерлинг (“Ман Сити”, 119 миллион евро).
6. Неймар (“ПСЖ”, 116 миллион евро).
7. Кевин Де Брюйне (“Ман Сити”, 113 миллион евро).
8. Жейдон Санчо (“Боруссия”, 110 миллион евро).
9. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”, 110 миллион евро).
10. Трент Александр-Арнолд (“Ливерпул”, 110 миллион евро).

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг