Беназирнинг совринлари ёхуд дунёнинг энг совриндор мураббийларидан бири Моуриньо ҳақида

Мураббийлик – жуда ҳам оғир касб. Аммо футболда шундай мураббийлар борки, улар ўз жамоаларини жуда кўп бора соврин сари этаклай олишган. Бугун айнан шундай мураббийлардан бири бўлган Жозе Моуриньо ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1. Португалия чемпиони — 2003 йил

Жозе Моуриньо мураббийлик фаолиятини “Бенфика”да бошлаган, аммо у ерда “бургутлар” раҳбарияти билан тил топа олмаган ҳолда уч ойдан сал кўпроқ вақт ишлаган холос. Кейинчалик ёш мураббий “Лейирия”ни қабул қилиб олади ва жамоа билан Португалия чемпионатида 5-ўринни эгаллайди.

Кейинчалик “Порту”га мураббий этиб тайинланади ва совринларни қўлга кирита бошлайди ҳамда жамоаси билан 2003 йилни требл билан якунлайди. Жозенинг жамоаси мамлакат турнир жадвалида “Бенфика”дан 11 очкога илдамлаб кетиб португалия чемпионига айланди..

2. Португалия кубоги — 2003 йил

Финал учрашувида “Порту” Моуриньонинг собиқ жамоаси — “Лейрия”ни камтарона 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

3. УЭФА Кубоги — 2003 йил

Моуринёнинг еврокубокдаги дебюти “Полония Варшава” ўйинига тўғри келди — 6:0. Ўша мавсум жамоа финалга чиқади ва “Селтик” билан соврин учун курашади. Асосий вақтда жамоалар дурранг ўйнашади (2:2) ва қўшимча вақтларда Дерлей яна битта гол уради ва Жозега фаолиятидаги биринчи европа кубоги совринини олиб келади.

4. Португалия Суперкубоги — 2003 йил

Қандай тасодиф! “Порту” яна “Лейира”ни мамлакат кубоги финалчиси сифатида мағлуб этади, 1:0.

5. Португалия чемпиони — 2004 йил

Кейинги мавсумда “Порту” ўзининг чемпионлик унвонини ҳимоя қилди. “Бенфика”дан фарқ бироз оддийроқ бўлиб чиқди — “11” ўрнига  “8” очко фарқ.  Аммо бу ерда “аждарлар” икки фронтда жиддий кураш олиб борганини ва деярли имконсиз бўлганини ёдда тутиш керак — улар Португалияга Чемпионлар Лигаси кубогини олиб келишди.

6. Чемпионлар Лигаси — 2004 йил

“Порту” гуруҳ босқичида “Реал”га ютқазган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади, аммо “Марсел” ва “Партизан”ни ишончли тарзда ортда қолдирди. 1/8 финалда Жозе “Манчестер Юнайтед”ни турнирдан чиқариб юборди — 2:1, 1:1. Сиз Моуриньонинг “Олд Траффорд” майдонида машҳур юришини унутмагансиз, шундай эмасми?

Кейин “Лион” билан ажойиб учрашув бўлиб ўтди — 2:0, 2:2, “Депортиво” билан прагматик — 0:0, 1:0 ва “Монако” билан хотиржам финал — 3:0. Ушбу жамоада Витор Байя, Деко, Бенни Маккарти, Рикардо Карвалю, Пауло Феррейра каби ижрочилар ўйнаган. Жозенинг “Порту”даги фаолияти натижаси — 6та соврин. Яна ўсиш вақти келди.

7. Англия Лига Кубоги — 2005 йил

Португалиялик мурабби туманли албиондаги биринчи кубогини 2005 йил 27 февралда ютди. Фналда “Челси” “Ливерпул”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Қўшимча вақтдаги ғалаба голини сербиялик Матейя Кезман киритди.

8. Англия чемпиони — 2005 йил

Дебют мавсумида Моуриньо Роман Абрамович ишончини 50 йил ичида биринчи марта “Стемфорд Бриж”га чемпионлик унвонини қайтариш орқали тўлиқ оқлади. “Аристократлар” рекорд даражада очко тўпласб (95) “Арсенал”ни 12 очкога ортда қолдиришди, “МЮ” эса — 18 очко орқада қолиб кетди.

9. Англия Суперкубоги — 2005 йил

Диде Дрогбанинг “Арсенал”га қарши ўйиндаги дубли “Челси га янги мавсумни 2:1 ҳисобида муваффақиятли бошлашга ва яна битта соврин ютишга имкон берди.

10. Англия чемпиони — 2006 йил

“Челси” яна чемпионлик унвонини ишончли тарзда ҳимоя қилди. Бу сафар “Арсенал” ортда қолди. Аммо “кўклар” рақибларнинг яқинлашишига йўл қўймади.

11. Англия Лига Кубоги — 2007 йил

Кардиффдаги “Милленниум Арена” стадионида 70 минг томошабин олдида “Арсенал” устидан иродали ғалаба. Ҳисобни Тео Уолкотт очди, аммо кейинчалик Диде Дрогба яна бир ҳашаматли дубли билан “аристократлар”га учинчи энг муҳим англия кубогини олиб келди.

12. Англия кубоги — 2007 йил

“Уэмбли”да 90 минг томошабин “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги драматик тўқнашувга гувоҳ бўлишди, унда кубок тақдирини 116-дақиқада Дрогбанинг голи ҳал қилди. Бу Моуринё учун кичик реванш эди, чунки 2006/07 йилги Премьер Лигада унинг жамоаси чемпионликни “қизил иблислар”га бой бериб қўйишганди. 2007 йил сентябрь ойида Жозе чамадонларини йиғди — Абрамович билан тортишувлар авжига чиқди. Чиқиш эшигидан кетиш вақти келди.

13. Италия Суперкубоги — 2008 йил

Жозе учун таътил олти ойдан кўпроқ давом этди. 2008 йил ёзида у янги “Интер”ни қабул қилди ва дарҳол Суперкубокда “Рома”ни мағлубиятга учратди (2:2, пенальтилар бўйича 6:5).

14. Италия чемпиони — 2009 йил

Португалиялик мураббийнинг ижобий анъаналари учинчи мамлакатда давом этди. У биринчи уринишда чемпионлик унвонига сазовор бўлди. “Интер” ажойиб услубда “Ювентус” ва “Милан”ни 10 очкога ортда қолдирди. Ўша мавсумда Златан Ибрагимович 25 та гол билан энг яхши тўпурар совринини қўлга киритди.

15. Италия кубоги — 2010 йил

Финалда “Рома”га қарши ғалаба голини мавсум бошланишидан олдин “Женоа”дан Моуриньо таклиф қилган Диего Милито (1:0) урди.

16. Италия чемпиони — 2010 йил

Ўз вақтида “Порту” ва “Челси” сингари беназир “Интер”да ҳам чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. Тўғри, бу сафар “Рома” сўнгги турларга қадар атиги 2 очкога ортда қолгунча миланликлар билан курашди. Жамоанинг энг яхши тўпурари 22та голни “отиб юборган” — ўша Милито эди.

17. Чемпионлар Лигаси — 2010 йил

Моуриньонинг фаолиятидаги иккинчи требл. “Интер” гуруҳ босқичидаги ўтиб, қаттиқ курашди. “Барселона”, “Рубин” ва Киевнинг “Динамо” жамоалари бор гуруҳида жамоа иккинчи ўринни эгаллади. 1/8 финалда миланликлар “Челси”дан (2:1, 1:0) ўтиб кетишди, кейин Москванинг “ЦСКА” (1:0, 1:0) ва Каталониянинг “Барселона” клубини (3:1, 0:1) нокаутга учратди.

Финал ўйинида кўпчилик “Бавария”га гаров тикди, аммо Диего Алберто Милитонинг дубли “Интер”га Чемпионлар Лигаси бош совринини олиб келди — 2:0. Бу Жозенинг оққуш қўшиғи эди — у кўз ёшлари билан жамоа билан хайрлашди ва яна бир юқори чўққи томон отланди.

18. Испания кубоги — 2011 йил

“Реал Мадрид”да Моуриньо биринчи марта ўз анъанасини ўзгартирди ва биринчи марта чемпионлик унвонини ололмади. 2010/11 йилги мавсумда мадридликлар 102та гол уришди, аммо якунда барибир “Барселона”га ютқазишди.

Чемпионлар Лигасида каталонияликлар ҳам Жозе жамоаси йўлини босиб ўтишди. Ярим финалда “Барса” кучлироқ бўлиб чиқди — 0:2, 1:1. Шу сабабли, “қаймоқранглилар” ғалаба қозонган ягона мусобақа Испания кубоги эди. Финалда Криштиану Роналду голи туфайли “Реал” “Барселона”ни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

19. Испания чемпиони — 2012 йил

Реваш чиройли бўлиб чиқди. “Реал Мадрид” ушбу ноёб мавсумда 121та гол урди (“Барса” сезиларли даражада ортда қолмади — 114та гол) ва тўлиқ 100 очкони қўлга киритди. Аммо Чемпионлар Лигасида — навбатдаги муваффақиятсизлик. “Қироллик клуби” ярим финалда “Бавария”га пенальтилар церийасида ютқазиб қўйди.

20. Испания Суперкубоги — 2012 йил

“Барселона” билан дуэлда Мадридликлар меҳмонлар кучлироқ эканлигини исботладилар. Моуриньо “Камп Ноу”да 2:3 ҳисобида ютқазди, аммо ўз уйида керакли натижа билан ўйнади — 2:1. Бу эса португалияликнинг Бернабеудаги сўнгги соврини эди. У 2012/13 йилги мавсумни барча жабҳаларда муваффақиятсиз якунлади ва бу эса нафақага чиқишига асос бўлди.

21. Англия Лига Кубоги — 2015 йил

Моуринёнинг “Челси”га қайтганидан кейинги икки совринидан биринчиси Лига кубоги эди. Финалда “Тоттенҳем”га қарши учрашувда Терри ва Уокернинг автоголи “аристократлар”га ғалаба келтирди — 2:0.

22. Англия чемпиони — 2015 йил

Лига кубоги “аристократлар” учун ёқимли аперитивга айланди. Зеро, жамоа чемпионлик унвонига сазовор бўлди ва ишонч билан Премьер Лигани якунлади ва “Ман Сити”ни 8 очкога ортда қолдирди. Шу билан бирга, “Челси” Моуриньо қолл остида 38-турда атиги 3тасида мағлуб бўлди.

23. Англия  Суперубоги — 2016 йил

“Челси” билан хайрлашув хунук бўлиб чиқди. Жамоа 2015/16 йилги мавсумни ғайритабиий равишда муваффақиятсиз якунлади. Аммо Моуринёнинг “Манчестер Юнайтед” бошидаги биринчи расмий ўйинида у яна бир совринни қўлга киритди. “Уэмбли”да чемпионлар “Лестер”ни мағлуб этишди (2:1).

24. Англия Лига Кубоги — 2016 йил

“Манчестер Юнайтед” финалгача “Нортгемптон”, “Ман Сити”, “Вест Ҳем” ва “Ҳалл Сити”ни мағлубиятга учратди. Финалда эса Лингарднинг голи ва Ибрагимовичнинг дубли эвазига “Саутгемптон” мағлубиятга учратилди (3:2).

25. Европа Лигаси — 2017 йил

Европа Лигаси “Манчестер Юнайтед” учун кичик турнир сифатида бошланди. Бироқ, тезда “қизил иблислар” АПЛда ишончли тарзда етакчиликка ўтган “Челси” ва “Тоттенҳем” билан рақобатга дош бера олмасликлари аниқ бўлди. Шунга кўра, плей-офф босқичидан бошлаб Моуринё бор эътиборини Европа Лигасига қаратди.

Португалиялик клуби “Ростов”, “Андерлехт” ва “Селта”дан ўтиб, ишончли тарзда “Цент-Эйтен”ни мағлуб этди. Финалда “Аякс” мағлуб этилди — 2:0. Бинобарин, Моуринё биринчи мавсумни катта клубда сақлаб қолди — 3 та соврин + Чемпионлар Лигасига йўлланмаси.

Моуриньо янги мавсумдан бошлаб Римнинг “Рома” клубини бошқаради. Жозе учун Италия футболи бамисоли муаллифлик китоби. У бу мамлакатнинг барча совринларига эга чиққан. Шундай экан унинг совринлар рўйхати ҳали янада кенгаяди.

Дадахон Хасанов тайёрлади, onside.uz

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг