2021 йилги жаҳон чемпионати санаси маълум қилинди

AIBA 2021 йили бокс бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионати санасини маълум қилди.

Унга кўра, 2021 йилги жаҳон чемпионати 2021 йилнинг 26 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги жаҳон чемпионати 2019 йили Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Дўстларингизга билан баҳам кўринг