“Сурхон” – АГМК. Мазкур баҳс анонсини “Қайтиш” деб номладим. Нима учун?

Қайтиш

Бугун Термизда “Сурхон” – АГМК ўйини бўлиб ўтади. Баҳс 17:00да бошланади. Мазкур баҳс анонсини “Қайтиш” деб номладим. Нима учун?

Бир оз танаффусдан сўнг Суперлигада ўйинлар давом этмоқда – бу қайтиш!
АГМКда ОЧЛдан ортга қайтиш! Миржалол Қосимов шогирдлари энди бор эътиборни ичик чемпионатга қаратишади.

“Сурхон” кубок баҳсларини муваффақиятли ўтказди. Жамоа ним-чорак финалда. Лекин Суперлигада кетма-кет мағлубиятлар. Термизликларга ҳам ғалабали “қайтиш” керак.

Табиийки, таркиб жиҳатдан АГМК ғолиблик учун асосий даъвогар. “Сурхон”да мезбонлик ва содиқ мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бор.

Тарих
Томонлар Суперлигада бор йўғи 4та марта ўзаро ўйнаган, “Сурхон”да 1та АГМКда 3та ғалаба бор. Тўплар нисбати ҳам катта эмас – ¼

“Сурхон”
Жанубликларда вазият жуда оғир, мавсум ғалаба билан бошланган бўлсада, кейинчалик натижалар ёмонлашиб кетди. Ваҳоланки, ўйин жуда ёмон эмас: 6 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг, 4та мағлубият. Кубокдаги ғалабалар жамоага ишонч бериши мумкин.

АГМК
Олмалиқликларда таркиб зўр. Мураббий кучли. Жамоа молиявий барқарор. АГМК чемпионлик учун даъвогарлар қаторида. Аммо асосий рақиб “Пахтакор” Олмалиқда АГМКни йирик ҳисобда мағлуб қилди. ОЧЛда ҳам жамоа муваффақиятсиз иштирок этиб, гуруҳда қолиб кетди. Суперлигада 4та ўйин: 2та ғалаба, 1тадан дуранг ва мағлубият.

Очко, очкрлар ҳар икки томон учун керак. Мезбонлар 13, меҳмонлар 9-ўринда. Ғалаба ҳар икки клубга жадвалда юқорилаш имконини беради. Демак, соат 17:00дан “Дунё бўйлаб” телеканалида кўришгунча…

t.me/zuhriddin_qilich

Дўстларингизга билан баҳам кўринг