ФУТБОЛ БЎЙИЧА1934 ЙИЛДА ИТАЛИЯДА ЎТКАЗИЛГАН ИККИНЧИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ТАРИХИДАН ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

1930 йил футбол бўйича биринчи Жаҳон чемпионати (ЖЧ) ўтказган Уругвай Буюк депрессия сабабли ЖЧдан кейин иқтисодий қийинчиликга учраганди, шунинг учун иккинчи жаҳон чемпионатини ўзида ўтказишни хоҳлаган давлатлар кам эди. Италия ва Швеция иккинчи жаҳон чемпионати ўз давлатларида ўтказишга асосий даъвогар бўлади.
Иккинчи ЖЧ Италияда ўтказиб Бенито Муссолини Италияни буюк давлат эканлигини жаҳонга кўрсатиб қўймоқчи бўлади. Италиялия ҳар томонлама бошқа давлатларга қараганда анча ривожланган эди. Италия чемпионатни жуда катта байрам сифатида, «ҳали бизни юз йил эслаб юришади» таъбирида ўтказмоқчи бўлади. Муссолини мамлакатда чиройли стадионлар қура бошлайди. Ҳалқ футболга қизиқиши орта бошлади. Муссолини италияликларни «янги римликлар»га тенглаштирарди. Миллат жаҳон чемпионатида ғалаба қилишини учун етарли шароитларга эга эди.
Швеция чемпионатни ўтказишдан ўз номзодини қайтариб олади. Италия жаҳон чемпионатини ўтказувчи давлат эгасига айланади. 1930 йилги ЖЧ тарихда энг сиёсат аралашган чемпионат бўлиб қолади.
ЖЧ саралаш баҳслари 16 финал йўлланмаси учун 31жамоа курашди. Шунинг учун ҳам ж чемпионати 16 жамоасини аниқлаш учун биринчи бор саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. Анъаналарга кўра ўша пайтда жаҳоннинг энг кучли жамоаларига Уругвай, Аргентина, Бразилия кирарди. Кучли Британия футбол ассоциациси биринчи жаҳон урушидан ўз мамлакатларида чемпионатларга эътибор қаратиб, ФИФА таркибидан чиққанди. Англия ва Шотландия ФИФАнинг саралаш учрашувларисиз жаҳон чемпионатига чақирувини ҳам қабул қилмайди. Жаҳон чемпионлари Уругвай эса европаликлар биринчи жаҳон чемпионатига кам борганлиги учун кечирмай, кейинчалик Боливия, Парагвай, Чили ва Перу терма жамоалари чемпионатга келишдан бош тортадилар. Бунинг ҳисобига Аргентина ва Бразилия финал турнири йўлланмасини саралаш учрашувлари ўтказмай қўлга киритади. ЖЧ бошланмасдан олдин чемпионликка даъвогарлик қилаётган Италиянинг кучли рақиблари камая бошлайди. Жаҳон чемпионатига Аргентина ўзининг энг зўр футболчиларини ўзиники қилиб олган Италия терма жамоасига «аччиқ қилиб» Аргентина иккинчи таркибини, Бразилияда профессионал ва ҳаваскор футбол лигалари ўртасида келишмовчилик бўлганлиги учун Бразилия терма жамоаси деярли учинчи таркибини юборади.
Иккинчи жаҳон чемпионати Италияда 1934 йил 27 май-10 июнь кунлари бўлиб ўтади. Чемпионат жуда қисқа давр ичида бўлиб ўтди-15 кун. Мухлисларни ўзлари қизиқтирган кўп учрашувларни кўришга имкони йўқ эди: ҳамма плей-офф ўйинлари бир вақтда бошланди. Жаҳон чемпионат (ЖЧ)лари ичида бу чемпионатда, энг кам учрашувлар (17) ўтказилди. Яна биринчи бор жаҳон чемпионатларида чемпионат эгалари саралаш босқичини ўтказишади.
Италия раҳбари Бенито Муссолини («Дуче») режими Италия терма жамоаси олдига 1934 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш вазифасини қўяди. Лекин жаҳон чемпиони бўлиш, жаҳон чемпионати ўтказишга қараганда қийин эди. Италия 30-йилларда жаҳондаги кучли жамоалар таркибидан жой олгани йўқ эди. Жаҳон чемпионлигига даъвогарлик қилган Австрия билан Чехословакия терма жамоалари кучли жамоалар эди.
Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритиш учун Италия чет эл футболчиларини Италиялик қилиб олиш(натурилизация) ни амалга оширади.
Италия ЖЧда ўз рақибларидан устун бўлиш учун терма жамоага оммавий равишда «ориунди» (XIXаср охири- XXаср бошида яхши ҳаёт излаб Жанубий Америка кетган ватандошлари)ларни таклиф қила бошлайди. ФИФА қоидасига асосан Италия терма жамоаси сафида ўйнаши учун, Италияда камида уч йил яшаган, ва бошқа терма жамоаларда ўйнамаганн футболчилар чақирилиши керак эди. Аргентиналик «ориунди»лар Луис Монти, Энрике Гуайта, Раймундо Орси, бразилиялик Амфилокио Гуариси, франциялик Феличе Борель, Марио Верглион (Венгрия) Италиянинг ЖЧ ғолиб бўлишига катта ҳиссаларини қўшишди. Буларни ичида фақат Орси «Скуадро адзурро»да 1934 йилда ўйнашга ҳақли эди. 1934 йилда ЖЧ Аргентина терма жамоаси сафида иккинчи ўринни олган Монти Италия терма жамоаси сафида қонуний ўйнаши учун бир неча ой, Гуайтеда эса деярли икки йил вақт бор эди. Италия терма жамоаси сафида яна бир биринчи чемпионати финалчиси Аттилио Демария ўйнамаслиги керак эди, лекин ФИФА бундай қоида бузарликларга эътибор қаратмайди.
1934 йил ЖЧ да 12 Европа жамоалари ва жаҳон чемпионлигига даъвогарлик қилмайдиган Аргентина, Бразилия, Миср, АҚШ жамоалари қатнашади. Биринчи учрашувлардан кейин (1/8 финал) Миср, Аргентина, Бразилия, АҚШ терма жамоалари ютқазиб, чемпионатни тарк этадилар. Жаҳон чемпионати Европа чемпионатига айланиб қолади.
Чемпионат стартидаги енгил ғалаба, АҚШ терма жамоасини (7:1) ҳисобида ютиб, Италия терма жамоасида муаммолар бошланади. Бу муаммоларни Муссолини ҳал қилади. Италия билан бўладиган учрашувларда Муссолини шахсан учрашув ҳакамларни тайинлаган дейишади.. Бу тайинловлар учрашувларга ўз таъсирини ўтказган.
Италиянинг кучли Испания терма жамоаси билан ўтказилган чорак финал учрашувида бельгиялик ҳакам Луи Берт қўпол равишда ўйин қоидалари бузилишига «кўз юмиб» келиб, Италия терма жамоасига ёрдам беради. Ҳатто италияликларни Испания дарвозабони Замора қовурғасини синдириб, урган голини ҳисобга олади. Яна Испания дарвозасига «йўқ» пенальти белгилайди. Жароҳат олган Замора пенальтини қайтаради. Учрашувни асосий ва қўшимча вақти дуранг 1:1 ҳисобида тугайди. Қўшимча учрашувда испаниялик жароҳат олган етти футболчи, жаҳоннинг энг зўр дарвозабони Замора қатнашмайди. Шунда ҳам италияликларга швейцариялик ҳакам Мерсе ҳам ёрдам беради, италияликлар ягона тўпни офсайддан киритишади. Учрашувдан кейин Мерсе Швейцария футбол федерацияси томонидан бир умрга футболдан четлатилади.
Ярим финалда Италия рақиби чемпионликка асосий даъвогар Австрия терма жамоаси бўлади. Матч кучли ёмғир остида бўлади. Учрашувни швециялик ҳакам Иван Эклинд бошқаради. Италия 1:0 ҳисобида ғолиб бўлади. Ягона тўпни Гуайта киритади. Кучли Австрия терма жамоаси мағлубиятдан руҳи тушиб, 3-ўрин учун Германия қарши учрашувда ҳам 2:3 ҳисобида мағлуб бўлади.
1934 йилги ЖЧ финалида Италия ва Германия терма жамоасини ярим финалда 3:1мағлуб қилиб, финалга чиққан Чехословакия терма жамоалари ўртасидаги учрашув10 июнда Римдаги “Стадио ПНФ” ўтади Учрашувни 50 минг томошабин кузатди. Италиялик футболчиларга ғалаба қозонса учун 20 минг лирдан берадиган бўлишди. Италияликлар ютқазиб қўйса уларни Муссолини томонидан репрессия кутарди…
Финал учрашувида ҳакамлик қилган швециялик Эклинд учрашув олдидан учрашувни кузатаётган Италия раҳбари Муссолини ўтирган ложа олдига бориб,у билан қуюқ гаплашади. Ҳакамни Муссолини олдига боришини тушуниш қийин. «Мен шунчаки, буюк инсонга олдидан ўтдим, салом бердим» деб ўзини оқлайди. Ўзини оқлаш ҳеч нима бермади, чунки ҳакам майдондаги ҳаракатлари билан шармандали тарзда учрашувни олиб боради. Финалда ҳакам Эклинд ёрдами, италияликларни қўпол ўйнаганликлари ҳам Чехословакия терма жамоаси тўхтатиб қола олмайди. Чехословакияликлардан Пуч 71-минутда тўп киритиб, 1:0 ҳисобида олдинда эди. Уч марта Чехословакия футболчилар дарвозага йўналтирилган тўплари дарвоза тўсинига тегади. 81-минутда италиялик Орси чиройли тўп киритиб, ҳисобни тенглаштиради. Учрашув тугаб, белгиланган қўшимча вақтда Анджело Скьявио Италия учун ғалаба тўпини киритади. Италия жаҳон чемпионига айланади…
Чемпионат тўпурари (5тўп) чехословакиялик Олдржих Неедли бўлади. Чемпионат кучли дарвозабонлар чемпионати бўлиб қолади. Испаниялик Замора, чехословакиялик Планичка, италиялик Комби ўз дарвозаларини чемпионатда жуда яхши ҳимоя қилиб, мухлислар таҳсинларига муваффақ бўладилар. Италия терма жамоаси тренери Поццо, футболчиси Джузеппа Меацца Италия қаҳрамонига айланади…
Дўстларингизга билан баҳам кўринг