Карим Бензема Европа футболида етарлича баҳоланмаган топ футболчи

Карим Бензема Европа футболида етарлича баҳоланмаган топ футболчи. Унинг даврида Мадридда мураббий бўлиб Пеллегрини, Моуриньо, Бенитес, Анчелотти, Лопатеги, Солари ва Зидан ишлашди. Керак бўлса, ҳар қандай ҳужумчини сотиб олиш имконига эга бўлган мураббийлар Бенземага ишонишдими, бу катта гап.

Ёки. Бенземанинг «Челси» дарвозасига урган голи – ажойиб.

Тўғри, ундай голларни кўп кўрамиз, қандайдир иккинчи дунё чемпионатларидаям, қўйи лигалардаям, нотаниш ҳужумчилар ижросида кўп кўрамиз. Демак, фантастика эмас, ҳар қандай футболчи ижро этиши мумкин бўлган гол.

Фарқ шундаки, ўша нотаниш футболчилар бундай голни иккинчи дунё чемпионатларида ёки қўйи лигада уришади, Бензема эса, Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида. Бошқалар бошқа даражада амалга оширадиган голларни Бензема энг юқори даражадаги ўйинларда амалга оширади. Унинг топ ҳужумчи экани мана шундай изоҳланади.

Яна иккита мана шундай голдан сўнг, Бензема ЕЧЛ тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринга чиқиб олади. Роналду ва Мессидан сўнг. Унинг ортида қолганларни қўйинг, юқорида фақат Месси ва Роналду, тасаввур қиляпсизми?

 

https://t.me/asl_futbol

Дўстларингизга билан баҳам кўринг