АПЛ. Эҳтиёт бўлинг, бу ойимчалар билан ишқий муносабат ўрнатманг! Улар ғирт “шантаж”

АПЛнинг бир клуби футболчилари учун бир тўшакда ётиб бўлмайдиган инстаграм юлдузларининг рўйхатини тузди. Ҳозирча бу клуб номи бизга маълум эмас, деб ёзмоқда Football lifestyle нашри.

Нега бундай ойимчаларнинг рўйхати тузилди?

Сабаби, баъзи футболчилар ўз хотинлари ва қиз дўстлари билан муносабатлари ана шу ойимчаларнинг қучоғида бўлишганидан сўнг кескин ўзгариб кетган. Бу енгил табиат жувонлар инстаграм орқали футболчиларни бошини айлантириб, меҳмонхоналарга олиб боришмоқда. Кейин ишқий муносабатлар. Шундан сўнг “ҳурлиқолар” футбол юлдузларидан катта пул талаб қилишмоқда. Агар ҳар ой, ҳафтасида айтилган совға-салом ва пуллар ўз вақтида берилмаса футбол юлдузлариниг хотинлари ёки қиз дўстиларига уларнинг орасида бўлиб ўтган интим муносабатлари ҳақида айтиб, ораларидаги муносабатларни бузиш билан қўрқитишмоқда.

АПЛга борган  кўпгина иштон боғи бўш футболчилар айнан шу ҳолатга тушиб қолишмоқда.

Шунинг учун ҳам АПЛнинг бизга номи маълум қилинмаган бир клуби инстаграм орқали футболчиларнинг бошларини айлантириб, кейин ўзларинин “шантаж”ига олаётган ойимчаларнинг рўйхатини тузиб, футболчиларига тақдим этишган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг