Жером Боатенг “Бавария”ни тарк этади!

Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ҳимоячи Жером Боатенгнинг жамоани тарк этишини эълон қилди.

“Ушбу қарорни “Бавария” раҳбарияти жамоа бош мураббийи билан биргаликда қабул қилди.  Мен Жеромга вазиятни тушунтирдим, у ҳамма нарсага тушунарли муносабатда бўлди”, – дейди “Бавария” клуби спорт директори Ҳасан Салиҳамидзич.

Боатенг “Бавария”га 2011 йилда “Манчестер Сити”дан ўтган эди. Ҳимоячининг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йил июнигача мўлжалланган. Ушбу мавсумда 32 ёшли немис футболчиси Германия чемпионатининг 22 учрашувида қатнашиб, битта гол ва битта голли пасни амалга оширди.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг