Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари янги ташкил этилган вазирликнинг вазири бўлди!

Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига номзодни кўриб чиқдилар.

Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Бугун, 2021 йил 8 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимовнинг номзодни кўриб чиқдилар.

Халқ вакиллари томонидан Азиз Абдуҳакимов номзоди маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли Фармонига асосан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинганди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг