Ўзбек футболида яна шармандагарчилик! Уят! Мухлисларга ҳам ҳакамларга ҳам! (+видео)

Суперлига 5-тури доирасидаги дастлабки ва марказий учрашув Наманганда ўтиб, мезбонларнинг аламли мағлубияти билан якунланди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг 41-дақиқасида Черан чиройли гол билан ҳисобни очган бўлса, 71-дақиқада Соловьев – Голбан – Ғофуровнинг комбинациясини Исоқжонов гол билан якунлади – 1:1.

Ўйиннинг кульминацион воқеаси 90-дақиқада юз берди. Учрашув бош ҳаками VAR орқали «Навбаҳор» дарвозасига пенальти белгилашга қарор қилди. Нуқтага яқинлашган Черан дублини расмийлаштириб, «Пахтакор»га мавсумдаги кетма-кет 5-ғалабани келтирди.

Ўйиндан сўнг наманганлик мухлислар ҳакамлардан норози эканликларини билдиришди. Тасвирга олинган видеода «Навбаҳор» дарвозасига пенальти белгилаган ҳакамга стадионга келган мухлислар ўйин тугагач, турли хил чиқиндиларни отишгани акс этган.

Ақлсизликнинг чўққиси

“Навбаҳор”-“Пахтакор” ўйинида натижадан ва ҳакамнинг қароридан жаҳли чиққан баъзи “аламзада” мухлислар ЎзМТРК автомобилига ҳужум қилибди. Эҳ, нодон, давлатнинг автомобилида нима айб, халқни хизматидаги улов бўлса, ҳайдовчи уйидан, бола-чақасидан узоқда, довон оша сафар қилса-ю, мезбонларнинг қилган ишини қаранг.


Бу ҳолатни қилганлар, сизлар яхши одаммассиз, футбол одамийликдан устунмас!

 

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг