“Мен президент бўлсам, Зидан кетади!”

“Реал” президентлигига номзод Энрике Рикельме агар сайловларда ғолиб чиқса, биринчи навбатда бош мураббий Зинедин Зиданни истеъфога чиқаришини айтди.

“Менинг лойиҳамда Зидан “Реал”ни бошқармайди. Менга Юрген Клопп ва Рауль ёқади”, – деди Рикельме.

“Реал”нинг амалдаги президенти Флорентино Перес ҳисобланади. 74 ёшли амалдор жамоани 2009 йилдан буён бошқариб келмоқда. 2012 йилдан президентликка номзодлар учун талаблар кучайтирилди. Натижада 2013 ва 2017 йилги сайловларда Перес ягона номзод сифатида қайд этилди.

“Реал” Лига мусобақа жадвалида 63 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Зидан жамоаси навбатдаги баҳсни 10 апрель куни “Барселона”га қарши ўтказади.

sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг