«UzReportTV» ЖЧ-2022 Осиё қитъаси саралаши, Осиё кубоги, ОЧЛ ва ОФКнинг бошқа турнирлари ТВ-трансляцияси ҳуқуқини сотиб олди

Миллионлаб ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг талаб ва истакларини инобатга олиб, «UzReportTV» телеканали Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда ўзбек клублари иштирок этадиган расмий мусобақалар, яъни жаҳон чемпионати саралаши, Осиё кубоги, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари, Осиё чемпионлар лигаси, ОФК Кубоги трансляция ҳуқуқини харид қилди.

Телеканал расмий сайтининг хабар беришича, эндиликда юртимиздаги мухлислар миллий ҳамда U-23 жамоамизнинг жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ва Осиё чемпионатидаги иштирокларини, шунингдек, Осиё кубогидаги учрашувларини, ўзбек клубларининг ОЧЛдаги иштирокларини севимли шарҳловчилари билан биргаликда «UzReportTV» ҳамда «FutbolTV» телеканалларида жонли эфирда томоша қилиш имконига эга бўладилар.

Шунингдек, футзал ишқибозлари ҳам телеканал орқали Осиё чемпионати финалларини томоша қилишлари мумкин бўлади.

«UzReportTV» ҳамда «FutbolTV» телеканаллари томонидан трансляция ҳуқуқи харид қилинган мусобақалар:

1) Осиё Кубоги-2023

2) ЖЧ-2022 Осиё саралашининг сўнгги босқичи

3) U-23 Осиё чемпионати (2022 ва 2024)

4) Aёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2022

5) ОФК Бирдамлик Кубоги-2024

6) ОФК Чемпионлар Лигаси 2021, 2022, 2023 ва 2024 йилги мавсум (гуруҳ босқичи, плей-офф босқичи ва финал)

7) ОФК Кубоги 2021, 2022, 2023, 2024 (гуруҳ босқичи, плей-офф босқичи ва финал)

8) U-20 Осиё чемпионати-2023 финали

9) U-17 Осиё чемпионати-2023 финали

10) Aёллар ўртасидаги U -20 Осиё чемпионати -2022 ва 2024 финаллари

11) Aёллар ўртасидаги U -17 Осиё чемпионати -2022 ва 2024 финаллари

12) Футзал бўйича Осиё чемпионати -2022 ва 2024 финаллари

13) Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати-2021, 2022, 2023, ва 2024 йилги финаллар

Эслатиб ўтамиз, «UzReportTV» ҳамда «FutbolTV» бунгача ЕЧЛ, Европа лигаси, АПЛ, Ла Лига, А Серия ва Ўзбекистон Про лигаси ўйинларини трансляция қилаётган, 2021/22 йилги мавсумдан бошлб эса ЕЧЛ, Европа лигаси ва УЕФАнинг бир қатор турнирларни Ўзбекистонда намойиш этиш ҳуқуқини «Спорт» телеканали қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, ўтган йиллар давомида Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйинлари ҳамда ОЧЛ баҳслари МТРК телеканаллари орқали намойиш этиларди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг