Тезкор хабар! Жамшид Нажмиддинов Америка Қўшма Штатларида навбатдаги жангини ўтказади.

Профессионал бокснинг супер енгил (63.5 кг) вазн тоифасида фаолият олиб борувчи ҳамюртимиз Жамшид Нажмиддиновнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди. Унга кўра, 28 май куни Америка Қўшма Штатларининг Техас штатида ташкил этиладиган бокс оқшомида, Нажмиддинов 8 раунд этиб белгиланган жангда рингга кўтарилади. Ушбу жангда унга ким рақиблик қилиши ҳозирча номалум.

Нажмиддинов (16-1, 13КО) кўпчилик бокс ишқибозларига Виктор Постол билан ўтказган жанги билан яхши таниш. 2017 йилнинг 16 cентябрида бўлиб ўтган ушбу баҳсда Нажмиддинов рақиби устидан тўлиқ устунлик қилади ва 5-раундда Постолни нокдаун ҳолатига ҳам туширади. Аммо, ҳакамлар унга ғалабани беришмайди ва Постол ушбу жангда баҳсли тарзда ғалаба қозонади.  Жамшид ўзининг охирги жангини 2019 йил 6 октябрь куни Тошкентда ўтказиб,  Гиорги Кутсишвилини 1 раундда нокаутга учратди. Ўтган йили Нажмиддинов Американинг “Banner Promotions” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган эди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг