Тезкор хабар! Ёзда Тошкентда ММА бўйича йирик мусобақа ўтказилади. Унга Флойд Мейвезер ҳам келади

Эртага Қўқон шаҳрида ММА бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Бугун ушбу турнир олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда юртимизнинг машҳур яккакураш усталари – Маҳмуд Муродов, Мурод Хонтўраев ва Нурсултон Рўзибоев иштирок этишди.

Анжуманда сўз олган Маҳмуд Муродов тез орада Ўзбекистонда промоушэнлик компанияси очилиши ва июль ойида “Ҳумо Арена”да ММА бўйича йирик мусобақа ўтказишни режалаштираётгани ва унда Мурод Хонтўраев ҳам октогонга кўтарилишини маълум қилди.

Бундан ташқари, Мурадов Тошкентдаги турнирга ўзининг яқин дўсти ҳисобланган афсонавий боксчи Флойд Мейвезерни ҳам ташриф буюришини айтди.

 

Sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг