Олмалиқнинг АГМК жамоаси Қатарда “Ал Гарафа”ни мағлуб этди ва ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритди

💥АГМК сафарда “Ал-Гарафа” устидан ғалаба қозониб, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди

Қатарда ОЧЛ гуруҳ босқичига ўтиш ўйини якунланди. Унда Олмалиқнинг “АГМК” жамоаси майдон эгалари “Ал-Гарафа” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг асосий таймларида ҳисоб очилмади. Экстра таймнинг сўнгги дақиқасида Жокич томонидан киритилган гол Миржалол Қосимов жамоасига гуруҳ босқичи йўлланмасини тақдим қилди.

“Ал-Гарафа” — АГМК 0:1

Гол: Жокич (120)

ОЧЛ-2021. Плей-офф босқичи ўйини.

Доҳа, “Суҳаим Бин Ҳамад” стадиони.

Ҳакамлар: Али Сабаҳ Аддай Ал-қайси, Ҳайдер Абдулҳасан Али Убайдее, Амеер Давуд Ҳуссейн Алвиндави, Ферас Тавил

Назоратчи: Насер Дарвиш Мустафа Алгафари

Комиссар: Али Жебрил

Гол: Йован Жокич 120, – 0:1.

“Ал Гарафа”: 21.Юсуф Ҳассан, 3.Тамим Ал Муҳаза, 7.Моаяд Ҳассан ( 11.Отман Ал Яҳри, 109), 8.Юсуф Мутфа (2.Саид Ал Хаж, 119), 10.Ку Жа Чол, 15.Эктор Эрерра, 17.Адлен Гедиура, 18.Амро Сураж (6.Муаз Ал Салеми,114), 24.Ҳомам Аҳмад, 70.Носсир Ал Аҳрак (9.Аҳмад Ал Жанҳи, 69), 94.Софьян Ханни.

Захира: 1.Қосим Бурхон, 23.Аҳмед Сўфиён, 40.Абдаллаҳ Сирелхатим, 60.Сауд Абдулраб, 67.Носсир Ал Кааби, 72.Жассим Ал Зарра.

АГМК (4-3-3) – 35.Валижон Раҳимов – 77.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов – 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (сардор), 22.Санжар Шоаҳмедов (11.Мурод Тошматов, 90) – 94.Элвин Фортес (28.Шоҳруҳ Гадоев, 46), 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 90), 10.Ҳусниддин Ғофуров (4.Миржамол Қосимов, 90+1).

Захира: 32.Суҳроб Султонов – 5.Дилшод Жўраев,  15.Аббос Отахонов, 20.Мирғиёс Сулаймонов,  29.Владимир Козак, 30.Жасур Умаров.

Огоҳлантиришлар: Бобурбек Йўлдошев 74, Акром Комилов 77, Амро Сураж 90+3.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг