Неймарнинг “томи кетиб қолди”

Франция чемпионатининг 31-турида амалдаги чемпион ПСЖ биринчи ўрин курашдаги асосий рақобатчиси “Лилль”ни ўз майдонида қабул қилди.

Ушба учрашувдаги ғалаба парижликларни биринчи поғонага кўтарилар эди. Лекин амалда бошқача бўлиб чиқди. Рақиб майдонида кичик ҳисобда зафар қучган “Лилль” футболчилари ПСЖнинг юлдузли таркибидан уч очкога ўзиб кетди.

Бу мағлубият Неймарга оғир ботди. Учрашувда еттита зарба бериб, жамоадошларини уч маротаба қулай позицияга олиб чиққан бразилиялик юлдуз жамоаси гол уролмаганига ва рақиб унга жиддий қаршилик кўрсатганига чидай олмади.

Натижада ўзини тутиб туролмаган Неймар қўпол ўйнай бошлади ва охир-оқибат икки марта огоҳлантириш билан майдондан ҳайдалди.

sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг