«Монако» драматик тарзда ўтган баҳсда чорак финалга йўл олди

Бироз олдин Франция кубоги нимчорак финал доирасида «Монако» ҳамда «Мец» жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Унда ўйиннинг асосий қисмида ҳисоб очилмади. Бироқ пенальтилар сериясигача борган учрашувда якунда «Монако» иродали ғалабани қўлга киритди.

«Монако» – «Мец» – 0:0 (5:4 пен)

«Монако»: Маецки, Балло-Туре (Кайо Энрике, 68), Марипан, Бадиашиле (Дисаси, 46), Сидибе, Диатта (Йоветич, 68), Матазо (Тчуамени, 79), Желсон Мартинш (Фабрегас, 59), Фофана, Бен-Йеддер, Фолланд.

«Мец»: Укиджа, Сантонз, Делен, Куяте, Фофана, Булая (Сарр, 60), Ангбан, Вагнер (Яде, 61), Маига, Бронн, Лейя-Исека (Амброз, 61).

Огоҳлантириш: Ангбан (65).

Дўстларингизга билан баҳам кўринг