ЕЧЛ. “Реал Мадрид” “Ливерпул”ни қақшатқич мағлубиятга учратди!

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган “Реал” – “Ливерпуль” учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи таймда мадридликлар Винисиус Жуниор ҳамда Марко Асенсионинг голлари эвазига ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Кейинчалик, Салаҳ орадаги фарқни қисқартирди. Бироқ 65-дақиқада катта саҳнага яна Винисиус чиқди ва 2 та гол фарқини тиклади.





Шу тариқа, мазкур жамоаларнинг кетма-кет иккинчи тўқнашувида “қироллик клуби” 3:1 ҳисобида зафар қучди. Маълумот учун, бундан олдинги баҳс ЕЧЛ-2017/18 йилги мавсум финалига тўғри келганди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг