ЕЧЛ. «Манчестер Сити» «Боруссия» Дортмундни мағлуб этди (+видео)

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Боруссия» Дортмунд учрашуви ўз якунига етди.

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Боруссия» Дортмунд билан баҳс юритиб, сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Кевин де Брюйне ва Фил Фоденнинг голларига Марко Ройс бир бор жавоб берди.



Ушбу жуфтликларда жавоб баҳси 14 апрель куни бўлиб ўтади.

Манчестер Сити — Боруссия Д 2:1
Голлар: де Брюйне (19), Фоден (90) — Ройс (84).
Манчестер Сити – Эдерсон, Канселу, Диаш, Уокер, Стоунз, де Брюйне, Гундўған, Бернарду Силва (Жезус, 59), Родри, Маҳрез, Фоден.
Боруссия Д – Ҳитц, Морей (Мёнье, 81), Аканжи, Ҳуммельс, Геррейру, Беллингем, Жан, Кнауфф (Рейна, 63), Дауд (Дилэйни, 81), Ройс, Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Жан (30), Беллингем (37).

Дўстларингизга билан баҳам кўринг