А Серия. “Ювентус” қолдирилган ўйинда “Наполи”ни мағлуб қилди

А Серия 3-турининг қолдирилган ўйинидан ўрин олган “Ювентус” ва “Наполи” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда туринликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мезбонларга ғалаба келтирган голларга Роналду ва Дибала муаллифлик қилишди. Меҳмонларнигн ягона голини эса Инсине пенальтидан урди.

А Серия, 3-тур

“Ювентус” 2:1 “Наполи”

Голлар: Роналду 13ʼ, Дибала 73ʼ — Инсине 90ʼ (П).

“Ювентус”: Буффон, Алекс Сандро, Данило, де Лигт, Келлини, Куадрадо (МакКенна, 69), Бентанкур, Рабиот, Кесе (Артур, 80), Роналду, Мората (Дибала, 69).

“Наполи”: Мерет, Ди Лорензо, Хуссай (Марио Руи, 76), Кулибали, Рахмани, Фабиан Руис, Зелински, Инсигне, Демме (Осимҳен, 54), Лосано (Политано, 54), Мертенс (Элмаз, 76).

Огоҳлантиришлар: Кулибали (22), Алекс Сандро (54), Рахмани (81).

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг