УЕФА ва ФИФА футболчиларни “ўлдирмоқда”

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2020/21 йилги мавсумнинг тиғиз тақвими ҳақида гапирди.

«Ўйинчилар – одам, машина эмас. Биламан, айрим футболчилар ҳар бир ўйинда иштирок эта олмаса хафа бўлади, бироқ бу иш иложсиз. Албатта, улар ўйнай олади, аммо исталган инсонга ҳордиқ керак.

УЕФА ва ФИФА футболчиларни ўлдирмоқда, чунки тақвим тиғиз. Мавсум бошланганидан бери бизда бирорта ҳам бўш ҳафта бўлмади. Бирорта ҳам! Ҳеч қайси футболчи буни кўтара олмайди, на руҳан, на жисмонан. Бу иложсиз», – деди Хосеп Гвардиола.

«Манчестер Сити» 31 ўйиндан кейин 74 очко тўплаган ҳолда АПЛ мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда. «Шаҳарликлар» кейинги ўйинни 6 апрель куни Чемпионлар Лигаси доирасида «Боруссия Д»га қарши ўтказади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг