Қозоғистонлик боксчи 70 сонияда нокаутдан сўнг жаҳон рейтингида кўтарилди

Қозоғистонлик боксчи Турсунбой Кулахмат муддатидан аввал ғалабани қўлга киритгандан сўнг Boxrec.com сайтидаги рейтингда ўз ўрнини яхшилаб олди, дея хабар берди Sports.kz.

Кулахмат Дубайдаги бокс оқшомида иштирок этиб, у ерда шу пайтгача мағлубият нималигини билмай келаётган венесуэлалик Эбер Рондонни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди — бунинг учун унга атиги 70 сония кифоя қилди.

Ушбу ғалабанинг шарофати билан Кулахмат ўрта вазн тоифасида WBC International камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Шунингдек, қозоғистонлик спортчи BoxRec рейтингида 187-ўриндан 139-ўринга кўтарилди.

Таъкидлаш жиозки, Кулахматнинг профессонал рингдаги учта жангидан иккитаси чемпионлик учун кураш эди: ноябрда у иккинчи даражали WBC камарини қўлга киритди. Энди эса уни муваффақиятли ҳимоя қилди.

xabar.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг