Машғулотда ухлаб қолган синьор Рокко

Бизнинг замонамизда устоз ва мураббийларга бўлган ҳурмат борган сари кам учрайдиган ҳолатга айланиб бормоқда. 60-йиллардаги «Милан» жамоасида эса бу борада муаммо бўлмаган. Жованни Трапаттони хотира китобида футболчилик фаолиятидаги қизиқ ҳолатни эслайди.

«Машғулотлардан бирида мураббийимиз Нерео Рокко «Майдонни айланиб югуринглар, қачон тугатишни ўзим айтаман», деб шляпасини бошига қўндирди-да, дарахт соясига ёнбошлади. 10, 20, 30 дақиқа ўтди ҳамки мураббий жим эди. 40 дақиқа ўтгач, жамоа сардори Чезаре Малдини мураббийга ажабланарли қараб қўйишга журъат қилди. У эса дарахт соясида ўтиришда давом этарди.

«Наҳотки ухлаб қолган бўлса», деб ўйлай бошладик. «Қўйсангларчи, у бизни синамоқчи», деди баъзилар.

Навбатдаги айланишдан кейин Малдини йигитларни тўхтатиб, мураббийнинг олдига боришга журъат қилди: «Синьор Рокко, синьор Рокко», деди сардор, бироқ ҳеч қандай жавоб бўлмади. Малдини мураббийнинг шляпасини ечди ва у қаттиқ ухлаб ётганини кўрдик.

«Жин урсин, уйқу босибди», деди мураббий ва бизга қараб кулди», деб хотирлайди Трапаттони.

 

TRIBUNA расмий саҳифалари

Дўстларингизга билан баҳам кўринг