Ла Лига тарихидаги энг яхши футболчилар

Football Whispers нашри Ла Лига тарихидаги барча даврларнинг энг яхши футболчиларини аниқлади. Рўйхат қуйидагича

10. Ладислав Кубала

Гап дунёнинг энг яхши чемпионатларидан бири ҳақида кетаётган экан, шунчаки рўйхатни олиб, тузиб бўлмайди. Энг яхшиларни синчковлик билан саралаш лозим. Демак, рўйхат Кубаладан бошланади. Ладислав 50 йилларда порлаган эди. 1951 йилда «Барселона» сафига келиб қўшилган футболчини ҳеч ким танимас эди. Вақт ўтиб, у барчанинг меҳрини қозона олди.

Биринчи мавсумида 26 та тўп киритди. Дастлабки уч мавсумида Кубала икки марта Испания чемпионлигини ва уч марта Испания Кубогини қўлга киритди. «Барса»даги фаолияти давомида 280 та гол ва 11 та совринга эга чиқди.

9. Икер Касиляс

Икер – рўйхатдаги ягона дарвозабон. Жаҳон чемпиони ва икки карра Европа чемпиони 18 ёшида «Реал»да дебютини ўтказган. Чемпионлар лигасида майдонга тушган энг ёш дарвозабонга ҳам айланган ва кубокни қўлга киритган.

Касиляс «Қаймоқранглилар» сафида 725 ўйинда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 177 та қуруқ ўйин мавжуд (Ла Лигадаги учинчи энг яхши кўрсаткич), совринлари – 3 марта Чемпионлар лигаси, 5 марта Испания чемпионлиги ва икки марта Испания Кубоги.

8. Раул

Раул – «Реал» тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар. 15 ёшида «Атлетико»дан «Реал»га ўтган. У жамоа тарихидаги энг ёш футболчи эди ва биринчи голни собиқ жамоаси дарвозасига жойлаган. Биринчи мавсумидаёқ Испания чемпионлигини қўлга киритган ва индивидуал соврин билан тақдирланган.

Раул фаолияти давомида 6 марта Испания чемпионлигини қўлга киритган ва 3 марта Чемпионлар лигасида зафар қучган.

7. Дани Алвеш

Энди ҳимоячиларга навбат. Сўзсиз Алвеш тарихдаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири бўлган.  «Барса»га ўтган Дани алмаштириб бўлмас футболчига айланди. 2008 дан 2016 йилгача 3 марта Чемпионлар лигаси, 6 марта Испания чемпионати ва 5 марта Испания Кубогида ғалаба қозонган.

Унинг ҳисобида 400 та ўйин мавжуд ва ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бир хилда ҳаракат қилган кам сонли футболчилардан бири.

6. Франсиско Хенто

Хентонинг совринларга тўла хонаси уни Ла Лига тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлганини билдиради. Нега? У эришган 12 та чемпионликка ҳеч ким яқинлашолмаса керак. У нафақат Испанияда яхшилардан бўлган, унинг ҳисобида 6 та Еврокубок ҳам мавжуд. Бу ҳам рекорд!

Хенто тезлик борасида барчадан устун эди. Қанот ярим ҳимоячиси 438 марта майдонга тушган.

5. Серхио Рамос

Испания футболининг энг яхши ҳимоячиларидан бири. «Севиля»да футбол таълимотини олган футболчи тезда «Реал»нинг эътиборига тушади. Янги жамоаси эса Рамос учун ўз уйига айланди. Ҳозирги таркибда у каби содиқ футболчи йўқ.

Рамос ҳимоячи бўлишига қарамасдан 100 дан зиёд гол урган. «Реал» сафида 500 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.

4. Хави ва Андрес Иниеста

Гап мана шу икки футболчи ҳақида кетганида, биз қоидалар иккинчи даражага ўтади. Бу иккисини алоҳида ёзишни иложи йўқ. Агар иккаласи бирга тўп суришмаганда, эришан совринлари бунчалик ҳайратланарли бўлмасди. Хави 1998 йилда асосий таркибда майдонга туша бошлаган. Орадан 4 йил ўтиб, Андрес Иниеста пайдо бўлди. Иккала футболчи ўн йилдан ошиқ вақт мобайнида «Барселона»да унутилмас онларни ҳадя этди.

Хави Иниеста келгунига қадар бир марта Испания чемпионлигини қўлга киритган бўлса, Андрес келгач эса,яна 7 марта Ла Лигада зафар қучди. Уларнинг энг яхши мавсуми 2012/13 йилги мавсум бўлиб, «Барса» чемпионатда 100 очко тўплаган. Хави кетанидан сўнг ҳам Иниеста соврин ютишда давом этди. Улар биргаликда 4 марта Чемпионлар лигасини қўлга киритган.

3. Криштиану Роналду

Нега Роналду учда? Шошманг. Ҳеч ким бу рўйхатда Месси ёки Роналдуни таққослаётгани йўқ. Иккаласи ҳам тарихдаги энг яхши футболчилар. Роналду Испаниягача бошқа мамлакатда тўп сургани учун рўйхатда пастроқ ўринда турибди.

Роналду 438 ўйинда 451 та гол киритган. Ла Лиганинг ўзида 292 ўйин 311 гол ва 96 та голли узатма бор унинг ҳисобида.

Португалиялик футболчининг ёрдами билан «Реал» ўз совринлар жамғармасини кўпайтириб олди: 4 та ЧЛ, 2 та Ла Лига чемпионлиги, 2 та Испания Кубоги. Роналду «Реал» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган.

2. Алфредо Ди Стефано

Буюк Ди Стефанони ёддан чиқариб бўлмайди. У шунчалик зўр бўлганки, Роналдудан олдинда турганидан ҳам билиш мумкин. Ди Стефано «Реал»да ўн йилдан ортиқ тўп сурган ва 396 ўйинда 308 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. У билан «Реал» 5 марта Еврокубокларни қўлга киритган. Ундан ташқари 8 марта Испания чемпионлиги ва бир марта Испания Кубоги ҳам қўлга киритлган. Алфредо икки карра «Олтин тўп» соҳиби эканлигини ёддан чиқармаслик лозим.

1.Лионел Месси

Биринчи ўринда ким туришини тахмин қилган бўлсангиз керак. Аргентиналик афсунгар 13 ёшида «Барселона»да пайдо бўлди. Нафақат клубнинг балки дунёнинг энг яхши футболчисига айланди. У нималарга эришган?

10 та чемпионлик совринидан бошлайлик. Ёмон эмас. У Роналдуда 150 та кўпроқ гол киритган ва ҳали ҳам бу рақамларни янгилашда давом этяпти. 36 та хет-трикни амалга оширган. 2021/12 йилги мавсумда 37 ўйинда 50 та гол киритган – бу тарихдаги иккинчи энг яхши натижа. 4 та ЧЛ кубоги ва 6 та Испания Кубоги ҳам бор. Ундан ташқари ҳеч ким ундан кўпроқ «Олтин тўп»ни қўлга киритмаган.

barcafans.uz

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг