Юрген Клопп “Реал Мадрид”га қарши баҳс олдидан нималар деди?

Юрген Клопп “Реал Мадрид”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди: Кейинги босқичга чиқишни хоҳлаймиз. 2018 йилдаги финалдан сўнг Серхио Рамосни юбилейимга таклиф қилишни сўрашганида, йўқ деган бўлардим. Аммо ҳозир орадан анча вақт ўтди. Мадридга қасос олиш учун келганимиз йўқ. Ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз ва ҳозирги тезликни сақлаб қолишга умид қиламиз. Мухлисларимизга ҳали ҳам курашда эканлигимизни кўрсатишни хоҳлаймиз.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг