Евро-2020 ўтказиладиган барча 12 та шаҳар ҳам УЭФА талабини бажарди

General view of the stage ahead of the draw

Евро-2020 ни ўтказадиган барча 12 та шаҳар УЭФАга томошабинлар билан ўйин ўтказишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Манбага кўра, УЭФА президенти Александр Зеферин шаҳарларни мухлислар ташриф буюришини 7 апрелга қадар белгиланган муддатгача тасдиқламаса, ўйин ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Евро-2020 ўтган йили ўтказилиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли мусобақа 2021 йил ёзига қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги Европа чемпионати 11 июндан 11 июлгача 12 та шаҳарда — Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Боку, Рим, Бухарест, Копенгаген, Амстердам, Билбао, Глазго, Будапешт ва Дублинда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг