Дастин Порье Конорга қарши дунёнинг энг кучли одами билан тайёрланяпти

Енгил вазнда собиқ вақтинчалик UFC камари соҳиби Дастин Порье Конор Макгрегорга қарши трилогия жангига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ҳал қилувчи учинчи жанг кўп масалаларга ойдинлик киритади. Ушбу супер тўқнашув 10 июль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилади ва UFC 264 турнирининг марказий жанги мақомида бўлади.

Айни пайтда Дастин Порье дунёнинг тўрт карра Энг кучли инсони деб топилган 180 килограмм вазнга эга Брайан Шоу билан бирга машғулот ўтказмоқда.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг