«Барселона» ғалати рекорд ўрнатди

“Барселона” ярим ҳимоячиси Педри Испания Ла лигасининг 29-тури доирасида бўлиб ўтган учрашувда олис масофадан зарба бериб, дарвозаси устунини нишонга олди.

“Opta” тарқатган хабарга кўра, “кўк-анорранглилар” жорий мавсумда Европанинг топ-5 чемпионатларида рақиб дарвозаси устун ва тўсинларини нишонга олиш бўйича етакчи бўлиб туришибди. Куман шогирдлари бу ишни нақ 29 марта такрорлашган.

Иккинчи поғонани эса “Реал” эгаллаб турган бўлса (28), “Бавария” учинчи ўринни банд этган (26).

stadion.uz

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг