6 апрель – Халқаро Спорт куни!

Бугун 6 апрель, бутун дунёда Халқаро Спорт куни сифатида кенг нишонланади.

2013 йилнинг 23 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясида бир овоздан 6 апрель санасини Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро Спорт куни (International Day of Sport for Development and Peace) сифатида нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Ўша тарихий кунда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун жаҳон ҳамжамиятига мурожаат йўллаган эди:

“Сайёрамизнинг ҳар бир фуқаросини бугун биз бошлаган ҳаракатни қўллаб-қувватлашга чақираман. Спортга ошно бўлинг ва сафимизнинг кенгайишига хизмат қилинг! Айнан спорт ҳаётимизни янада ёрқинлаштиради”.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси бугунги кун билан барча спортчилар, хусусан самбочиларимизни табриклайди!

Дўстларингизга билан баҳам кўринг