Зўр хабар! Ўзбекистон жаҳон чемпионатига саралашсиз иштирок этиши мумкин!!!

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 2021 йил 13 сентябрь – 3 октябрь кунлари Литвада ўтадиган жаҳон чемпионатига қатнашиши хабар берилди. Бу ҳақда Tribuna.uz манбаси хабар бермоқда.

Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўташи керак бўлган Осиё чемпионати пандемия сабаб Кувайтда ўтмай қолди. Айни дамда Кувайтдаги эпидемиологик ҳолат яхши бўлмагани сабаб, Осиё чемпионати умуман ўтказилмайдиган бўлди.

ФИФА 2020 йил ўтиши керак бўлган ва бир йилга қолдирилган жаҳон чемпионатини бари-бир ўтказишини эълон қилди.

Натижада ОФК 5 та жамоа тавсия қилади ва улардан бири Ўзбекистон бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистондан ташқари Эрон, Япония, Таиланд ва Ветнам ҳам ОФК томонидан жаҳон чемпионатига иштирокчи сифатида тавсия қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ҳозиргача фақат бир марта – 2016 йил Колумбия мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида қатнашиб, гуруҳда қолиб кетган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг