Мигел Котто Хуан Мануэл Маркесга қарши жанг қилади

Бокс бўйича тўртта дивизион собиқ чемпиони Мигел Котто (41-6, 33 КО) 12 июнь куни Маямида тўртта вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Хуан Мануэл Маркесга (56-7-1, 40 КО) қарши кўргазмали жанг ўтказади.

Котто боксдаги фаолияти мобайнида ўзбекистонлик боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаевга қарши икки бор тўқнаш келган. Ҳаваскор боксда Муҳаммадқодир Сидней—2000 Олимпиадасида кечган жангда ғалаба қозонган, профессионал рингда эса Котто 2005 йилги беллашувда Абдуллаевни 9-раундда нокаутга учратганди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг